OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Маҳкамов Музаффар Абдуғаппоровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Маҳкамов Музаффар Абдуғаппоровичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Маҳкамов Музаффар Абдуғаппоровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбоксил гуруҳли янги функционал полимерларнинг физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04–Физик кимё, 02.00.06–Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/К7.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Рафиков Адхам Салимович, кимё фанлари доктори, профессор; Аминов Собиржон Нигматович, кимё фанлари доктори, профессор; Исмоилов Равшан Исроилович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технолигия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: карбоксил гуруҳи тутган сувда эрувчан ва бўкувчан янги функционал полимерлар олиш ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор янги мономер-метакрилоилгликол кислотасининг сувли эритмаларда радикал полимерланишида мономернинг полимерланиш тезлиги ҳамда ҳосил бўлаётган полимерларнинг физик-кимёвий хоссаларига эритма рН-қиймати ва ион кучи таъсир этиши исботланган;

полиметакрилоилгликол кислотаси сувли эритмаларининг гидродинамик хоссалари текширилиб, Марк-Кун-Хаувинк тенгламасидаги «К» ва «a» параметрлари, Кун сегменти ва макромолекулалар занжири учлари орасидаги масофанинг ўртача квадрат қийматлари аниқланган;

метакрилоилгликол кислотаси асосидаги турли чокловчи воситалар билан чокланган гидрогелларнинг сувли эритмаларда бўкиш жараёни текширилиб гелларнинг бўкиш даражаси ва тўрсимон тузилиш параметрларининг олиниш шароитига боғлиқлиги аниқланган;

қаттиқ фазада крахмални кимёвий модификациялаш йўли билан карбокиметилкрахмалнинг натрийли тузи олиниб, унинг сувли эритмаларини физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

акрил кислотаси ва маҳаллий «Навбаҳор» бентонит гилмоялари асосида “in sity” интеркаляцион полимерлаш усули билан чокланган тузилишга эга полимер композициялар олинган ва уларни қуйимолекуляр органик бирикмалар билан таъсирлашувини текшириш орқали композицияларнинг таркибига бентонит киритилмаган гелларга нисбатан юқорироқ сорбцион хоссаларга эга эканлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Карбоксил гуруҳ тутган янги функционал полимерлар ва полимер композициялар олиш ҳамда уларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган натижалар асосида:

полиметакрилоилгликол кислотаси Австриянинг Вена университетида «Гидрофил функционал полимерлар биосенсорлар сифатида» лойиҳасини бажаришда рН-сезгир полимерлар сифатида фойдаланилган (Австриянинг Вена университетини 2017 йил 24 июлдаги маълумотномаси). Натижада янги сенсор материаллар ва микроорганизмларни боғловчи полимер тизимлар яратиш имконини берган;

полиакрил кислотаси ва бентонит гилмояси асосида олинган полимер композицион материаллар «Fargʻonaazot» АЖда амалиётга жорий этилган («Fargʻonaazot» АЖнинг 2017 йил 15 мартдаги 37/1465-сон маълумотномаси). Натижада оқава сувлардаги ионлар (NH4+, SO4-2, Cl- ва бошқ.) миқдорини 15% гача камайтириш имконини берган;

карбоксиметилкрахмалнинг натрийли тузи асосида икки турдаги янги композицион қуюқлаштирувчилар «Bukhara Brilliant Silk» ОАЖда амалиётга жорий этилган («Oʻzbekipaksanoat» уюшмасининг 2018 йил 29 январдаги ША-02-18/133-сон маълумотномаси). Натижада импорт қилинувчи аналогларга нисбатан ранг босишда ишлаб чиқилган қуюқлаштирувчиларнинг матодан ювилиши ўртача 30% га юқори бўлиш имконини берган;

маҳаллий хомашё асосида олинган карбоксиметилкрахмалнинг натрийли тузи КА-11.004 рақамли «Альпек, экдинокс антигельминтик дори воситалари ва альбендозолнинг суспензион шаклини ишлаб чиқиш» мавзусидаги амалий лойиҳада албендозолнинг полимер комплекслари олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 26 декабрдаги ФТА-02-11/1360-сон маълумотномаси). Натижада улар асосида таъсир муддати узайтирилган янги полимер дори шаклларини яратиш имконини берган.