OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Хамидулла Абдухошимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Ахмедов Хамидулла Абдухошимовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Хамидулла Абдухошимовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Отиб берувчи барабанли аррали жиннинг ресурстежамкор қисмларини ишлаб чиқиш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/T516.

Илмий раҳбар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Джўраев Анвар Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор; Саримсоқов Олимжон Шарипжанович, техника фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пахтани узатиш тизимида аррали цилиндрга пахтани отиб берувчи барабан ва ресурстежамкор аррали жин колосник панжарасини ишлаш чиқиш ва уни ишлаш муддатини оширувчи параметрларини илмий асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

отиб берувчи барабанли аррали жиннинг мавжуд қисмлари орқали такомиллаштирилган янги конструкциялари ишлаб чиқилган;

отиб берувчи барабанли ва икки барабанли таъминлагич ҳамда аррали жин машинаси энергетик кўрсаткичлари ва юритманинг рационал кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;

аррали жинлаш жараёнини ҳисоблаш усули, барабан ва аррали цилиндрнинг ўзаро жойлашув ўлчамларининг дастурий воситалари ҳамда янги конструкциядаги 30 ва 138 аррали жин колосник панжараси мустаҳкамлик кўрсаткичларининг қийматлари асосида ишлаб чиқилган;

пахтани қайта ишлашда тола сифатини сақловчи ва самарадорлигини оширувчи ресурстежамкор ва энергия сарфини камайтирувчи отиб берувчи барабанли аррали жиннинг асосий конструктив, технологик ва техник эксплуатацион тавсифлари назарий ва тажриба тадқиқотлари натижасида аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ресурстежамкор қисмлар билан жиҳозланган аррали жин ишчи камерасини такомиллаштирилган конструкциясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

аррали жиннинг янги конструкциядаги консоль колосник панжараси бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Аррали жин колосникли панжараси”, №FAP 01169-2017 й.). Натижада янги конструкциядаги колосникни брусга маҳкамлаш реакция кучи мавжуд икки таянчли колосникка нисбатан 3,5 мартага ошириш, нормал кучланиш эса 3,4 мартага камайтириш имконини яратган;

отиб берувчи барабан юзасидаги пахтанинг ҳаракат траекториясини аниқлаш орқали унинг конструктив ва кинематик ўлчамлари ҳамда барабан ва аррали цилиндрнинг ўзаро жойлашув ўлчамларини ҳисоблаш дастури “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда, жумладан “Қорасув пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 5 июлдаги 02-29/4572-сон маълумотномаси). Натижада аррали жиннинг янги конструкциядаги ишчи камерасининг кинематик, технологик, конструктив ва энергетик кўрсаткичларининг муқобил қийматларини аниқлаш имконини берган;

янги конструкциядаги колосник панжарали аррали жин ишчи камераси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги корхоналарда, хусусан “Қорасув пахта тозалаш” корхонасида жорий этилган (“Ўзпахтасаноат” АЖнинг 2018 йил 5 июлдаги 02-29/4572-сон маълумотномаси). Натижада аррали цилиндрнинг электр энергия сарфи 7%га камайган ва колосник панжаранинг ресурстежакорлиги эса 50%га ошишига имкон яратилган.