OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шомансурова Мухтабар Шомахсимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Шомансурова Мухтабар Шомахсимовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шомансурова Мухтабар Шомахсимовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тикув-трикотаж ишлаб чиқаришни технологик тайёрлашнинг автоматлаштирилган интеграллашган информацион тизимларини яратиш», 05.06.04–Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T371.

Илмий раҳбар: Нигматова Фатима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори; Шипулин Юрий Геннадиевич, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тикув-трикотаж ишлаб чиқариш технологик тайёргарлик жараёнини автоматлаштиришнинг интеграллашган ахборот тизимини яратишнинг модели ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

CALS технологиясини қўллаб тизимли ягоналик, декомпозиция, модуллилик, ўзаро мослик ва стандартлаштириш тамойилларига асосланган тикув трикотаж буюмларини ишлаб чиқаришга технологик тайёрлашнинг Web йўналтирилган интеграллашган ахборот тизимларини яратиш услубияти ишлаб чиқилган;

лойиҳа-типологик ёндашувни қўллаб тикув-трикотаж буюмлари саноат ассортименти таркибини кўп мезонли муқобиллаш ва лойиҳа ечимларини автоматик равишда танлаш имконини берувчи усул ва алгоритмлар ишлаб чиқилган;

турли мураккабликдаги тикув буюми моделларини ишлаб чиқаришга тушириш муддатини қисқартиришни таъминловчи, технологик тайёргарлик цикли давомийлигини муқобиллаш масаласининг локал-оптимал ечимини аниқлаш усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;

лойиҳа ечимларини визуаллаштириш ва корхонанинг ягона информацион майдонини қуришни таъминловчи тикув буюмларини лойиҳалашнинг интеграллашган информацион тизими ишлаб чиқилган;

интеграллашган муҳитда маҳсулот ҳаёт даври бўйича барча иштирокчилари параллел ишлашига шароит яратувчи технологик тайёргарлик жараёнини ахборот билан қўллаб-қувватловчи автоматлашган тизим ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тикув-трикотаж ИЧТТ жараёнини автоматлаштиришнинг интеграллашган ахборот тизимини яратишнинг модел ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:

тикув-трикотаж буюмларини лойиҳалашнинг интеграллашган информацион тизими дастурий таъминоти технологик регламенти «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «TRISTAR technologies» МЧЖда жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 13 июндаги БМ-06-4060-сон маълумотномаси). Натижада тикув-трикотаж буюмларини ишлаб чиқаришга тайёрлаш вақтини 3 мартага қисқартириш, меҳнат самарадорлигини ошириш имкони яратилган;

тикув буюмларини лойиҳалашнинг интеграллашган тизими ҳамда CAM-systems дастурий-алгоритмик мажмуаси «UZTEX-Chirchik» МЧЖда жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 13 июндаги БМ-06-4060-сон маълумотномаси). Натижада тикув ва тикув-трикотаж ишлаб чиқаришни электрон ҳужжат алмашинуви тизимида оператив тарзда мониторинг қилиш ва ахборот оқимини автоматик бошқариш имкони яратилган;

технологик операцияларни гуруҳлаш ва тикув оқимининг ташкилий-технологик схемасини автоматик режимда қуришга мўлжалланган «АСТПП Технолог» дастурий ва услубий таъминоти «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тасарруфидаги «LYUKS PLYUS SERVIS» МЧЖда (Наманган ш.) жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2018 йил 13 июндаги БМ-06-4060-сон маълумотномаси). Натижада тикув буюми моделларини ишлаб чиқаришга технологик тайёрлаш вақтини камайтириш, ишлаб чиқариш цикли давомийлигини 54%га қисқартириш имкони яратилган.