OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирзаев Отабек Абдукаримовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Мирзаев Отабек Абдукаримовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирзаев Отабек Абдукаримовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йигирув машиналари дискретлаш зонаси ишчи органларининг юқори самарали конструкцияларини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Т241.

Илмий раҳбар: Джураев Анвар, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори; Ахмадходжаев Хамит Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмомеханик йигирув машинаси ишчи органларининг янги самарали конструкциясини яратиш, параметрларини асослаш, толали пилтани бир текисда узатиш, дискретизациялаш самарасини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

таъминлаш ва дискретизация зонасида толали пилтани эни ва бўйи бўйича бир текисда узатиш имкониятини яратувчи рифляли, қайишқоқ элементлари бўлган таъминлаш цилиндрининг юқори самарали конструкцияси ишлаб чиқилган;

шарнирли, резина втулкали ва конуссимон пружина амортизатори бўлган таъминлаш столча қурилмаси  ҳамда  оғма ва ҳар хил баландликдаги игналари бўлган дискретлаш барабанчасининг ресурстежамкор  конструкцияси яратилган;

толали пилтани дискретлаш жараёнини моделлаштириш асосида дискретловчи  барабанчадаги игнали гарнитуранинг контакт ёйи бўйича толаларни деформациялаш ва зичланиши ўрганилган, боғланиш графиклари   олинган;

конуссимон пружина сиқилиш кучини, таъминлаш столининг тебраниш характеристикасини резина ва пружинанинг айланма бикрлигига боғлиқликлари ишлаб чиқилган  ҳамда тавсия  параметрлари  тажрибалар асосида аниқланган;

таъминлаш зонасидаги цилиндр  втулкасининг тебраниш қамровини ўзгариш қонунияти резинали втулка бикрлиги ва технологик қаршиликка боғлиқ ҳолда ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Олинаётган ипнинг сифат кўрсаткичларини ошириш мақсадида таъминловчи цилиндр, столча, игнали дискретловчи барабанчани такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

пневмомеханик йигирув машинасидаги таъминлаш жараённинг равонлигини таъминловчи цилиндрга  Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Йигирув қурилмасини таъминловчи цилиндри», №FAP 00688-2010 й). Натижада олинаётган ипнинг сифат кўрсаткичлари мавжуд конструкцияларга нисбатан 10–15%да олиш имконини берган;

йигирув қурилмасининг таркибли таъминловчи столча конструкциясига  Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патент олинган («Йигирув қурилмасини таъминловчи столчаси», №FAP  00936-2013й). Натижада пилтани керакли зичликда узатиш ва талаб даражасидаги ип олиш имконини берган;

йигирув қурилмасининг янги конструкцияси «Ўзтўқимачиксаноат» уюшмаси тасарруфидаги корхоналарда, хусусан «Yakkabog‘ Voha Teks» МЧЖ, «Яккабоғтекс» МЧЖ, «Бунёдкор» ХК ва  «BAYPAK TEXTILE» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган  («Ўзтўқимачиксаноат» уюшмасининг  2018 йил 28 июндаги  БМ-06-4212-сон маълумотномаси).  Илмий тадқиқот натижасида ипларнинг сифат кўрсаткичларинг 8–10%га ошириш, хусусан толали пилтани титиш, равон  ва шикастлантирмай таъминлаш имкони яратилган.