OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алибоев Бахтиёр Абдурахмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 okt 2018

Алибоев Бахтиёр Абдурахмоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алибоев Бахтиёр Абдурахмоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Транспорт воситаларининг гидравлик тизимлари тўсиқ элементлари ейилиш бардошлилиги», 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T620.

Илмий раҳбар: Махкамов Қобул Хамдамович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.

Расмий оппонентлар: Иргашев Амирқул, техника фанлари доктори, профессор; Шукуров Рустам Уткурович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ  хўжалик тракторлари гидравлик тизими клапанли элементларининг ейилиш бардошлилигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гидротақсимлагич золотнигини нейтрал ҳолатга автоматик қайтариш клапанининг беркитиш узели конструкцияси ишлаб чиқилган;

пневматик опрессовкалаш асосида гидротизимдаги золотникли тақсимлагичларнинг носозликларини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;

прецизион элементларни ейилиш жараёнини моделлаштириш асосида гид­ротизимдаги золотникли тақсимлагичларнинг тезлаштирилган ресурс синовларини ўтказиш усули ишлаб чиқилган;

очиқ ҳолатдаги клапан ўтиш қирқими шаклининг ишчи суюқлик оқими физик ва динамик хусусиятларига ҳамда ейилиш механизмига таъсири аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ хўжалик тракторлари гидравлик тизимининг клапанли элементлари ейилишбардош­лили­ги­ни ошириш учун конструкцияни такомиллаштириш бўйича олинган натижа­лар асосида:

гидротақсимлагич золотнигини нейтрал ҳолатга автоматик қайтариш клапани беркитиш узелининг конструкцияси «МКБ Трактор» УКга жорий этилган («Ўзагротехмаш» АЖнинг 2018 йил 23 майдаги АЮ-18-11/476-сон маълумотномаси). Натижада седло-клапан-бустер прецизион элементлар жуфтлигининг ўқдошлигини таъминлаш ва ейилиш бардошлилигини ошириш ҳамда базавий нусха билан солиштирганда тоза АУП маркали гидравлик мойини қўллалишда гидротақсимлагич ресурсини 3,7 мартага, 6300Г тозалик синфига мансуб мойни қўллашда 2,5 мартага ошириш имкони яратилган; 

ҳаво ва ишчи суюқлик зичлигини ҳисобга олувчи тўғрилаш коэффициенти орқали пневматик опрессовкалаш принципига асосланган Р40/75 тақсимлагичи носозликларини аниқлаш усули «МКБ Трактор» УКга жорий этилган («Ўзагротехмаш» АЖнинг 2018 йил 23 майдаги АЮ-18-11/476-сон маълумотномаси). Натижада тўсиқ элементлар герметиклигини текшириш усулини соддалаштириш ва бирикмалар ейилишини аниқ баҳолаш имкони яратилган;

гидротақсимлагичларнинг тезлаштирилган ресурс синовларини ўтказиш усули «МКБ Трактор» УКга жорий этилган («Ўзагротехмаш» АЖнинг 2018 йил 23 майдаги АЮ-18-11/476-сон маълумотномаси). Натижада тақсимлагич тажриба нусхасининг 1 мото-соат иши солиштирма таннархини базавий нус­ха­ни­кига нисбатан 2 марта камайтириш ҳамда тақсимлагич элементларининг ейилиши бўйича қисқа вақтда ишончли маълумот олиш имконини берган.