OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тошматова Гўзал Одилходжаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2018

Тошматова Гўзал Одилходжаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тошматова Гўзал Одилходжаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези касаллиги мастопатиянинг алиментар профилактикасини махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини қўллаш орқали шакллантириш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib393.

Илмий раҳбар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Худойберганов Анатолий Сагатбоевич, тиббиёт  фанлари доктори, профессор; Алимухамедов  Дилшод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Санитария гигиена ва касб касалликлари  илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг мастопатияда алиментар профилактикаси ва даволашни патогенетик асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

шаҳар шароитида истиқомат қилувчи аёлларнинг кўкрак бези патологияси бўйича ёшга боғлиқ ҳолда касалликнинг ўзига  хослиги очиб берилган;

ёндош касалликларнинг беморларда турли даражадаги абортларининг намоён бўлишига боғлиқ равишда мастопатиянинг ривожланиш хавфи башорат қилинган;

мастопатиянинг вужудга келишида алиментар омилнинг ўрни патологиянинг профилактикаси ва даволашида алиментар коррекцияси, яъни ёғлар ва карбонсувларнинг овқатланишдаги ўрни асосланган;

илк маратоба мастопатия билан хасталанган беморларда олиб борилган кузатувлар натижасида овқат рационини коррекциялашда кепакли булочканинг табиий соғломлаштирувчи клиник самарадорлиги  исботланган;

мастопатия билан хасталанган беморларда ижтимоий гигиеник хавф омиллари, аёлларда касаллик профилактикасини кучайтиришда ёндош касалликлар етакчи омил эканлиги исботланганн.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Сут бези касаллиги мастопатиянинг алиментар профилактикасини махсуслаштирилган озиқ-овқат маҳсулотларни қўллаш орқали шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Мастопатияни алиментар профилактикасини гигиеник асослаш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 8н-з/138-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мастопатия билан оғриган аёлларни овқатланиш рационини коррекциялашга ва уларнинг таомномасини бойитишда тавсия этилган кепакли булочканинг физик-кимёвий ва тиббий биологик хавфсизлигини баҳолаш имконини берган.

«Мастопатия эпидемиологияси ва олдини олиш чора-тадбирлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 8н-з/138-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мастопатия билан хасталанган беморларда касалликни тарқалиши,  даволаш ва хавф омилларини камайтириш имконини берган.

«Овқатланиш гигиенаси»  ўқув дарслиги тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 21 июндаги 8н-з/138-сон маълумотномаси). Мазкур дарслик Тошкент тиббиёт академияси бакалавр ва магистр-талабалари учун ўқиладиган маъруза ва ўтиладиган амалий машғулотлар давомида кенг қўлланилган.

Мастопатия билан оғриган аёлларни овқат рационини коррекциялаш ва беморларда ёмон сифатли ўсмаларнинг олдини олиш уларни ҳаёт сифатини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказинининг маммология бўлимига, шаҳар онкологик диспансерининг маммология бўлимига, Тошкент тиббиёт академияси диетология илмий-амалий маркази клиник амалиётига, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Гигиена кафедраси ва Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н-д/127-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имкониятини яратган.