OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Марданов Жамшид Жахонгировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2018

Марданов Жамшид Жахонгировичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Марданов Жамшид Жахонгировичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Экстрадурал орқа мия ўсмаларни хирургик даволаш тактикаси», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.1.PhD/Tib123.

Илмий раҳбар: Кариев Гайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Кадырбеков Равшанбек Турсунбекович, тиббиёт фанлари доктори; Мирзабаев Марат Джумабекович, тиббиёт фанлари доктори (Қозоғистон Республикаси).

Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: экстрадурал орқа мия ўсмаларини дифференциал жарроҳлик ёндашиш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

умуртқанинг олд ва ён томонларида жойлашган орқа мия экстрадурал ўсмаларини даволашда нерв-томир устунини адекват декомпрессия қилувчи ва умуртқа поғонаси таянч тузилмасини максимал сақлаб қолувчи орқа томондан бажариш орқали жарроҳлик ёндашуви такомиллаштирилган;

орқа мия экстрадурал ўсмаларининг гистологик тузилиши ва локализацияси бўйича касалликнинг неврологик ҳолатининг тикланиш прогностик критерийлари ишлаб чиқилган;

умуртқа поғонаси ўсмаларини хирургик даволашда деструкция ўлчамларини аниқлашга ва суяк нуқсонини тўлдирувчи метилметакрилат миқдори меъёрлари ишлаб чиқилган;

умуртқа поғонаси экстрадурал ўсмаларини Tomita ва WWB таснифлари асосида даволашнинг  декомпрессив, декомпрессив–стабилизацияловчи ва стабилизацияловчи дифференциал хирургик ёндашувларга кўрсатмалар аниқланган.  

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Орқа мия экстрадурал ўсмалари бўлган беморларда хирургик даволаш тактикасини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

экстрадурал ўсмаларни жарроҳлик ёндашув йўли билан даволаш ва умуртқа поғонасидаги патологик ўчоқлар ўлчамини аниқлаш услублари ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 8н-д/55-сон маълумотномаси). Қўлланилган услублар умуртқа поғонасининг нерв-томир устунини максимал равишда декомпрессия қилиш ва умуртқа танасига юборилувчи метилметакрилат миқдори меъёрларини белгилаш имконини берган;

клиник-инструментал текширувлар натижаларига асосланган босқичли даволаш алгоритми ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 8н-д/55-сон маълумотномаси). Ушбу алгоритм орқа мия экстрадурал ўсмаларини эрта даврларда аниқлаш ва каминвазив жарроҳлик амалиётлари ўтказиш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;

экстрадурал орқа мия ўсмаларни хирургик даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Республика ихтисослаштирилган шошилинч тиббий ёрдам маркази Бухоро филиали, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникалари амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йилнинг 14 сентябридаги 8н-з/168-сон маълумотномаси). Натижада экстрадурал ўсмалари бўлган беморларни ташхислаш ва хирургик даволаш тактикасини оптималлаштириш ва беморлар ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилган.