OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Яхшиева Зухра Зиятовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2018

Яхшиева Зухра Зиятовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Яхшиева Зухра Зиятовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий ва техноген объектларда Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ионларини амперометрик аниқлашда олтингугурт тутган реагентлар ва баъзи карбон кислота ҳосилаларининг қўлланилиши», 02.00.02–Аналитик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/К37.

Илмий маслаҳатчи: Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Абдурахманов Эргашбой, кимё фанлари доктори, профессор; Досмагамбетова Сауле Саркантаевна, кимё фанлари доктори, профессор; Шабилалов Азад Ахмедович, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:табиий ва техноген объектларда Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ионларини аниқлашда олтингугурт тутган реагентлар ва баъзи карбон кислота ҳосилаларини қўллаш ҳамда улар асосида амперометрик аниқлашнинг рационал услубини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор N-метиланабазин-a-азо-b-нафтол, 4-(2-N-метиланабазиназо)-м-фенилдиамин, 4-метоксифенилкарбоксиметилдиэтилдитиокарбамат,  фенил-карбоксиметилдифенилтиокарбазон реагентлари Pt(IV), Pd(II), Au(III) ионлари билан металлкомплексларининг электрокимёвий табиати аниқланган;

электрооксидланишда иштирок этган деполяризаторнинг молекуласидаги электронлар сони аниқланган ва уни нодир металларнинг ионларига нисбатан махсус аналитик титрант сифатида ишлатилиши исботланган;

Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ионларини олтингугурт ва азот тутган органик реагентларнинг индивидуал, бинар, учламчи ва мураккаб аралашмалари билан амперометрик титрлашнинг шароитлари оптималлаштирилган;

илк бор N-метиланабазин-a-азо-b-нафтол, 4-(2-N-метиланабазиназо)-м-фенилдиамин, 4-метоксифенилкарбоксиметилдиэтилдитиокарбамат,  фенил-карбоксиметилдифенилтиокарбазон реагентлари электрооксидланишининг вольтамперометрик хоссалари ва индивидуаллиги аниқланган;

илк бор тиоацетамид, тиомочевина, дифенилтиокарбазон, натрий диэтилдитиокарбамат, N-метиланабазин-a-азо-b-нафтол, 4-(2-N-метиланаба-зиназо)-м-фенилдиамин, 4-метоксифенил-карбоксиметилдиэтилдитиокарбамат, фенилкарбоксиметилдифенилтиокарбазон реагентлари ёрдамида Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ионларининг микромиқдорини техноген объектларда аниқлашда электрокимёвий  усуллар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Табиий ва техноген объектларда Pt(IV), Pd(II) ва Au(III) ионларини амперометрик аниқлашда олтингугурт тутган реагентлар ва баъзи карбон кислота ҳосилаларини қўллаш бўйича олинган натижалар асосида:

темир ионини аналитик усулда аниқлаш учун Ўзбекистон  Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 05417, 2012 й.). Натижада чиқинди сувлар анализида нодир металлар билан бирга учрайдиган темир ионини 2-нитрозо-5-метоксифенол реагенти билан аниқлаш имконини берган;

чиқинди сувлар анализида металл ионларининг кам миқдорларини аниқлаш усули «Навоиазот» АЖ амалиётига жорий этилган («Навоиазот» АЖнинг 2015 йил 21 апрелдаги 03/3127-сон маълумотномаси). Натижада синтез қилинган реагентлар чиқинди сувлар анализида палладий микромиқдорини аниқлашда аналитик титрант сифатида қўллаш имконини берган;

электрокимёвий усули ёрдамида Pd(II) ионини амперометрик титрлаш «Электрокимё заводи» АЖга жорий этилган («Электрокимё заводи» АЖнинг 2016 йил 3 ноябрдаги 266-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул синтез қилинган органик реагентлар ёрдамида нодир металл ионларини кенг диапазонда аниқлаш имконини берган;

инверсион-вольтамперометрик ва амперометрик усуллари билан валидация ёрдамида олинган натижалар «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2018 йил 31 майдаги 634/ТК-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган усул табиий ва техноген объектларда палладийнинг микро миқдорини аниқлаш имконини берган;

олтин ва палладийнинг миқдорини импорт ўрнини босувчи кимёвий реагентлар билан амперометрик аниқлаш усули «Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖда жорий этилган («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 2018 йил 31 майдаги 635/ТК-сон маълумотномаси). Натижада қўлланилган аналитик реагентлар билан палладий ва олтин ионларини корхона оқава суви таркибида аниқланишнинг имконини берган;

олтингугурт тутган органик реагентлар ва карбон кислота ҳосилали ва уларнинг Pt(IV), Pd(II), Au(III) билан ҳосил қилган металлокомплекслари  амперометрик титрлаш натижалари Ф-3-142 рақамли «Ароматик ва гетероҳалқали бирикмалар асосида янги биологик фаол моддаларни мақсадли синтези, уларнинг комплекс ҳосил қилиш, ўстирувчи ва антимикроб қобилиятлари тадқиқоти» мавзусидаги лойиҳада реагент сифатида нодир металларни анализ қилишда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 8 февралдаги ФТК-03-13/134 - сон маълумотномаси). Натижада ароматик ва гетероҳалқали бирикмаларнинг платина иони билан комплекс ҳосил қилиши электрокимёвий тадқиқ қилиниб, оптимал шароитда нодир металларни амперометрик аниқлаш учун қўллаш имконини берган.