OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Акрамов Тохир Абдирахмоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 okt 2018

Акрамов Тохир Абдирахмоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Акрамов Тохир Абдирахмоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш», 08.00.11–Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Iqt50.

Илмий маслаҳатчи: Ходиев Баходир Юнусович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Юлдашев Равшан Зокирович, иқтисодиёт фанлари доктори; Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хашимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини такомиллаштириш ва cамарадорлигини ошириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

автомобиль саноати корхоналарини мақсадли ривожлантиришнинг “глобал қиймат занжири (GVCs)” маркетинг стратегиясига тўрт босқичли маркетинг-микс, мақсадли сегментлаш ва технологик мослашувчанлик элементларини қўллаган ҳолда автомобиль саноатининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш тизими тузилмаси тавсия этилган;

автомобиль саноати корхоналарининг direct-marketing стратегияси истеъмолчиларнинг буюртмаларини онлайн қабул қилиш, сотишнинг эксклюзив усулидан фойдаланиш воситасида такомиллаштирилган;

автомобиль саноати корхоналарида харидорлар хулқ-атворининг ўзгаришини аниқлаш ва бренд даражасини қўллаш асосида маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;

ўзаро манфаатли муносабатлар юритишда мижозларнинг хулқ-атвор ўзгаришларига оид ахборотлар билан бойитилган маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга имкон берувчи интеграциялашган тизимга (UzAuto System) асосланган ахборот тизими тузилмаси интернет ва рақамли маркетингдан фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган;

автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини шаклланиш жараёнларини кўп омилли чизиқли регрессия модели орқали баҳолашнинг истиқболли йўналишлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

автомобиль саноати корхоналарини мақсадли ривожлантиришнинг “глобал қиймат занжири (GVCs)” маркетинг стратегиясига тўрт босқичли маркетинг-микс, мақсадли сегментлаш ва технологик мослашувчанлик элементларини қўллаган ҳолда автомобиль саноатининг маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш тизими тузилмаси “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг бошқарув харажатларини 12 фоизга қисқартириш, маҳсулот сотиш ҳажмини 2018 йилнинг II чорагида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 фоизга ошириш имконини берган;

автомобиль саноати корхоналарида истеъмолчиларнинг буюртмаларини онлайн қабул қилиш, сотишнинг эксклюзив усулидан фойдаланиш воситасида такомиллаштирилган direct-marketing стратегияси «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамиятининг “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т-сон маълумотномалари). Мазкур стратегиянинг корхона фаолиятига жорий этиш натижасида “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида 54 та истеъмолчининг,  “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖда 13 та истеъмолчининг  буюртмалари қабул қилинган ва уларга автомобилларни ўз вақтида харид қилишига имконият яратилган;

автомобиль саноати корхоналарида харидорлар хулқ-атворининг ўзгаришини ва бренд даражасини аниқлаш асосида маркетинг стратегиялари самарадорлигини баҳолаш мезонлари “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т- сон маълумотномалари). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси рақобатбардошлигини таъминлашга ва экспорт салоҳиятини 2017 йилда 4,3 фоизга оширишга имкон берган;

ўзаро манфаатли муносабатлар юритишда мижозларнинг хулқ-атвор ўзгаришларига оид ахборотлар билан бойитилган маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашга имкон берувчи интеграциялашган тизимга (UzAvto System) асосланган интернет ва рақамли маркетингдан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм   “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254 сонли, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т-сон маълумотномалари). Мазкур алгоритмдан фойдаланиш “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг маркетинг фаолиятида истеъмолчилар билан муносабатлар ўрнатиш ва экспорт географиясини ошириш, шунингдек, “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖнинг маҳсулот сотиш ҳажмини 2018 йилнинг II чорагида шу йилнинг I чорагига нисбатан 2 баробарга ошириш имконини берган;

автомобиль саноати корхоналарида маркетинг стратегияларини шаклланиш жараёнларини кўп омилли чизиқли регрессия модели орқали баҳолашнинг истиқболли йўналишлари “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонаси ҳамда “Самарқанд Автомобил Заводи” МЧЖлари фаолиятига жорий этилган (“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг 2018 йил 15 сентябрдаги 1254-сон, Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятнинг 2018 йил 15 сентябрдаги 836-т-сон маълумотномалари). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши “JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасининг маркетинг фаолияти самарадорлигини 5,2 фоизга, “Самарқанд Автомобил Заводи” маcъулияти чекланган жамиятининг маркетинг фаолияти самарадорлигини эса 3,2 фоизга ошириш имконини берган.