OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усманова Шахноза Эркиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 okt 2018

Усманова Шахноза Эркиновнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усманова Шахноза Эркиновнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ревматоид артритни яллиғланишга қарши ностероид терапиясида гастро- ва нефропатиянинг патогенетик механизмлари ва аниқланган ўзгаришларнинг коррекция йўллари», 14.00.17–Фармакология ва клиник фармакология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib164.

Илмий маслаҳатчи: Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Тib.30.02.

Расмий оппонентлар: Даминова Лола Турғунпўлатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Фозилов Абдуқаҳҳор Воҳидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Мирвосит Мирвосиқович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот:  Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ревматоид артритни яллиғланишга қарши ностероид терапиясида гастро- ва нефропатиянинг механизмларини ўрганиш ва аниқланган ўзгаришларни коррекцияси учун оптимал схемаларни ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ААФ-И, омепразол ва сайтотекнинг меъда шиллиқ қаватини индометациннинг ножўя таъсиридан ҳимоя қилиш самарадорлиги ўрганилган, каптоприл ва мизопростолни профилактика мақсадида қўллашнинг юқори самарадорлиги аниқланган;

индометацин таъсирида меъда шиллиқ қаватининг эрозивяра кўринишидаги жароҳатланиши меъда шиллиқ тўсиғи эримайдиган гликопротеинлари синтезининг пасайиши ва шиллиқ ишлаб чиқарувчи ҳужайралар сонининг аҳамиятли даражада камайиши билан кечиши аниқланган, бундай ўзгаришлар коррекциясида омепразол ва каптоприл ҳамда омепразол ва мизопростолни биргаликда қўллаш юқори самара кўрсатиши исботланган;

индометацин гастропатиясида оксидланиш стресси жараёнларининг интенсификацияси ва NO-ҳосил бўлиши тизимидаги бузилишлар билан боғлиқ равишда меъда ва буйракларда монооксигеназа тизимининг фаоллиги аҳамиятли даражада пасайиши аниқланган, бу ўзгаришлар коррекциясида ААФ-И ва мизопростол самарали эканлиги тасдиқлан ган; монооксигеназа тизими ферментлари ва NO-ҳосил бўлиши тизимига индуктив таъси ри ва антиоксидант самарасига кўра каптоприл лизиноприл ва эналаприлдан устунлиги аниқланган; омепразол ушбу тизимларга фақат меъда шиллиқ қаватида коррекцияловчи таъсир этиши, буйракларга деярли таъсир кўрсатмаслиги исботланган;

индометацин гастропатиясида меъда шиллиқ тўқимасида ва буйраклар тўқимасида агрессив-протектив омилларнинг ўзаро алоқадорлигининг  ўзгаришлари коллаген ҳосил бўлиши жараёнининг меъда шиллиқ тўқимасида аҳамиятли даражада сусайиши ва буйрак тўқимасида ортиши билан кечиши аниқланган;

ААФ-И ва мизопростолнинг меъда ва буйраклар тўқимасида коллаген синтези жараёнларига коррекцияловчи таъсири исботланган;

омепразол чандиқланиш жараёнларини меъда тўқимасида стимуляция қилиб, буйрак тўқимасига деярли таъсир кўрсатмаслиги аниқланган;

меъда шиллиқ қаватида регенерация жараёнларини стимуляция қилишда омепразолни мизопростол ва каптоприл билан комбинацияда қўллашнинг юқори даражада самарадорлиги, ушбу препаратларни комбинацияда қўллашда буйраклар тўқимасида оксипролин миқдорига фармакодинамик таъсири ўзгармаслиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ревматоид артритни яллиғланишга қарши ностероид терапиясида гастро- ва нефропатиянинг патогенетик механизмлари ва аниқланган ўзгаришларнинг коррекция йўлларини баҳолаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:

“Тажриба ҳайвонларида индометацинли гастропатияни олдини олишда ревматоид артритли моделлаш усули” услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 14 июндаги 8Н-М/180-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома яллиғланишга қарши ностероид воситалар таъсирида меъда ҳимоя тўсиғининг тажовуз-ҳимоя омиллари ўртасидаги ўзаро мувозанатнинг бузилишларини коррекцияси  асосида меъда шиллиқ қаватининг  гастропатиялар кўринишидаги жароҳатланишларини профилактика қилиш  ва даволаш имкониятини берган;

тадқиқот натижалари Тошкент фармацевтика институтининг фармакология ва клиник фармация кафедрасининг  ўқув жараёни ҳамда координацион бирикмалар синтези ва фармакотоксикологик тадқиқотлар лабораторияси фаолиятига, Андижон давлат тиббиёт институтининг МИТЛ амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 4 майдаги 8н-д/87-сон маълумотномаси). Натижада ревматоид артрит кузатилган беморларда яллиғланишга қарши ностероид воситалар қўлланилишида гастро- ва нефропатиянинг бузилган механизмларини коррекцияси учун мақбул самарадорликка эга бўлган ва хавфсиз даволаш схемаларини тавсия этиш асосида беморлар соғлиғининг тез тикланиши ва ижтимоий адаптацияси, ҳаёт сифатининг ортишига имкон яратган.