OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимов Лазиз Абдуазизовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 okt 2018

Рахимов Лазиз Абдуазизовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимов Лазиз Абдуазизовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бобур даврида Ҳиндистон архитектурасининг ривожланиш анъаналари”, 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи, архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/А4.

Илмий раҳбар: Уралов Ахтам Синдарович, архитектура доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.А.11.02.

Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминджановна меъморчилик фанлари доктори, профессор; Пўлатов Хайрулло Шомуборакович архитектура номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Бобур даври меъморчилигининг Ҳиндистон ҳудудидаги тараққиётини ёритиб бериш, Бобур даври ва унгача шаклланган меъморий маданиятларнинг бир-бири билан боғлиқлигини ва фарқини аниқлаш, архитектурага Бобур олиб кирган ва жорий этган меъморчилик услубларини, унга Мовароуннаҳр архитектурасида шаклланган “Темур услуби”нинг таъсирини, бинолар турлари ва иншоотларига хос хусусиятларни очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ҳиндистон маҳобатли архитектурасининг хронологияси Қадимги Ҳинд цивилизацияси, буддизм, брахманизм динлари ва ибодатхоналар меъморий анъаналарининг тараққиёт йўллари асосида такомиллаштирилган;

Ҳинд-Исломий ва Бобурийлар услубининг шаклланишига Хуросон, Мовароуннаҳр, Ғазнавийлар, Ғурийлар, Султонлик ва “Темурийлар услуби” архитектурасининг ижобий таъсири асослаб берилган;

Бобурийлар услубининг вужудга келишида Ҳиндистонга Бобур олиб кирган Темурийлар архитектураси анъаналарининг турганлиги, Ҳумоюн даврида Форс маданияти киритилганлиги, Акбар даврида Гвалиор, Ражпут ва Гужарат анъаналари бўйича бу услуб янада бойитилганлиги, Жаҳонгир ва Шоҳ Жаҳон даврида орнаментал безаклар ривожланганлиги, Аврангзеб ва сўнгги Бобурийлар даврида ушбу услубнинг сўниб бориши графоаналитик қиёсий таққослаш услубида аниқланган;  

Бобур ва Бобурийлар даври бунёдкорлиги шаклланишининг туб моҳиятини Ҳинд-Исломий, Султонлик, Форс ва Темурийлар анъаналари ташкил этганлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бобур даврида Ҳиндистон архитектурасининг ривожланиш анъаналари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Бобур даври Ҳиндистон архитектурасининг ривожланиш анъаналарини ўрганиш асосида Бобурнинг “Чорбоғ” услуби концепцияси бўйича олинган натижалар Ф.1-86 рақамли “Ўзбекистон архитектурасининг мустақиллик мафкураси асосида шаклланиш қонуниятларини тадқиқ этиш ва самарали ривожлантириш тамойилларини ишлаб чиқиш” (2011–2016 йй.) мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасининг “Меъморий мажмуалар” деб номланган бўлимини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 02 апрелдаги 89-03-1212-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Амир Темур ва Темурийлар меъморлиги ҳамда Ўзбекистон меъморлигининг тарихий асосини очиб бериш имкониятини берган;

Бобурнинг Самарқанд ва Ҳирот архитектураси ва унинг Темурийлар давридаги ҳолатига берилган таҳлилий маълумотлар “Самарқанд ва Жиззах вилоятлараро минтақавий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекцияси” ишини ташкил этишда илмий асос сифатида фойдаланилган (Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2018 йил 3 октябрдаги 01-01/769-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотнинг амалиётга жорий этилиши Самарқанд ва Жиззах вилоятлари архитектурасининг ўзига хослик хусусиятларини бойитиш имконини берган.