OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шнекеев Жумабай Калимбетовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 okt 2018

Шнекеев Жумабай Калимбетовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шнекеев Жумабай Калимбетовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон турар-жойлар архитектурасининг ривожланиш хусусиятлари», 18.00.02–Районлаштириш. Шаҳарсозлик. Қишлоқ турар жойларини режалаштириш. Ландшафт архитектураси. Бино ва иншоотлар архитектураси (архитектура).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/А13.

Илмий раҳбар: Назилов Додо Авазович, архитектура доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSс.27.06.2017.A.11.02.

Расмий оппонентлар: Юсупова Мавлюда Аминжановна, архитектура доктори, профессор; Хожаниязов Гайратдин, тарих фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: "ҚИШЛОҚҚУРИЛИШЛОЙИҲА" МЧЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистондаги турар жойларнинг типологияси ва функционал-ҳажм шаклланиш омилларини аниқлаш, экологик жиҳатдан самарадор кам қаватли замонавий турар жой бинолари лойиҳаларини ишлаб чиқиш услубини такомиллаштиришдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Қадимги Миздахқонда шаҳарсозликни ривожлантириш мақсадида дарё сатҳидан олинган қумлар билан сунъий тепаликлар бунёд этиш орқали шаҳар аҳолисининг сув тошқинидан ҳимояланганлиги ва турар жой даҳаларининг иқлим шароити яхшилангани аниқланган;

анъанавий “далон”нинг Қорақалпоғистон турар жой меъморчилигида қадимдан кенг қўлланилганлиги аниқланиб, эволюцион ривожланиши таснифланган ва ундаги қулай микроиқлимнинг яратилиши хронометражли кузатув асосида исботланган;

ХХ аср ўрталарида “Беш қалъа” анъанавий турар жойларини шакллантиришда Беруний шаҳрида 3 та, Манғит шаҳрида 3 та, Хўжайли шаҳрида 4 та, Чимбой шаҳрида 4 та, Қўнғирот шаҳрида 3 та турдаги турар жойлар типологияси қўлланилганлиги аниқланган;

Қорақалпоғистоннинг экстремал иқлим шароитига мос турар жой архитектурасини ривожлантиришда зарарланган атмосферадан экологик ҳимояланган анъанавий услубдаги "экоҳовли", "атриум"ли ва намунавий уйларга янги архитектуравий ечимли энергия тежамли иситиш ва совутиш деворга эга кам қаватли турар жой комплексининг лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қорақалпоғистон турар-жойлар архитектурасининг ривожланиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

қишлоқ аҳолиси турмуш даражасини ошириш мақсадида Давлат дастурларига асосан ва «Давархитектқурилиш» қўмитасининг 2009 йил 26 январдаги 1046-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ ҳовли туридаги 3, 4, 5 хонали кам қаватли қишлоқ турар жой бинолари лойиҳалари ишлаб чиқилган (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш қўмитасининг 2010 йил 2 июлдаги 07/19-сон иаълумотномаси). Илмий натижа асосида бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 1000 дан ортиқ кам қаватли турар жой бинолари қурилган;

4 қаватли турар жой биносининг лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Нукус ва Беруний шаҳарлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Давлат дастури асосида Нукус шаҳрида қурилган жами 50 та 88, 64 ва 48 хонадонли 4 қаватли турар жой бинолари лойиҳасида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш қўмитасининг 2017 йил 17 февралдаги 02/48-сон маълумотномаси). Натижада турар жойлар учун ажратилган ер майдонида самарали фойдаланишга эришилган.