OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдураимова Дилбар Айбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 okt 2018

Абдураимова Дилбар Айбековнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдураимова Дилбар Айбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғорма деҳқончиликда ресурстежамкор сув кўтариш қурилмаларининг ҳисобини такомиллаштириш», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма дехқончилик (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/T845.

Илмий раҳбар: [Мирзажанов Қиргизбой], қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Рахимов Шавкат Худергенович, техника фанлари доктори, профессор; Шеров Анвар Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: ”UzGIP” МЧЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғорма деҳқончиликда ресурстежамкор паст напорли сув кўтаргичларни конструктив параметрларини такомиллаштириш ва ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғориш майдонларини сув билан таъминлашда қўлланиладиган ресурстежамкор струяли сув кўтаргичнинг янги конструкцияси ва уни ҳисоблаш усуллари оқимнинг сув кўтаргич камераларидаги ҳаракат қонуниятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

суғорма деҳқончиликда ресурстежамкор сифонли сув кўтаргич қурилмаси оқим гидродинамик параметрларининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;

нов суғориш тармоқларидан сифон орқали сув олишни яхшилаш ва сувдан тежамкорона фойдаланишни таъминлайдиган сифонли сув узатиш қурилмасининг конструкцияси ва уни ҳисоблаш усуллари қувурлардаги босим ўзгаришларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;

сув ресурсларидан самарали фойдаланишда ресурстежамкор сув кўтариш қурилмаси, конструктив параметрлари ва уларни ҳисоблаш усуллари оқимнинг потенциал энергиясини инобатга олган ҳолда  такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғорма деҳқончиликда ресурстежамкор сув кўтариш қурилмаларининг ҳисобини такомиллаштириш  бўйича олинган натижалар асосида:

суғорма деҳқончиликда оқимнинг энергетик қонуниятларидан фойдаланган ҳолда сув кўтариш қурилмасига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган («Оқимчали насос», №FAP 01137-2013 й). Натижада янги ишлаб чиқилган струяли сув кўтаргич орқали суғориладиган майдонларга ресурстежамкор  сув узатиш имкони яратилган;

суғорма деҳқончиликда кичик напорли сифонли сув кўтариш мосламасининг янги конструкциясига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан  фойдали моделга патент олинган («Сув кўтаргич», №FAP 00733-2012 й). Натижада янги ишлаб чиқилган сув кўтаргичдан суғориладиган майдонларга оқимнинг энергиясидан фойдаланиб сув кўтариш ва узатиш имкони яратилган;

суғорма деҳқончиликда қўлланадиган нов ариқлардан сув олишни такомиллаштириш бўйича сифоннинг янги конструкциясига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган («Пастдан юқорига сув узатувчи кучма сифон», №FAP 001218-2017 й). Натижада янги ишлаб чиқилган сифонли сув олиш қурилмаси сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари  ҳудудидаги  нов ариқлардан сув олиш  ва унинг миқдорини юқори аниқликда ўлчаш имкони яратилган;

ресурстежамкор  технологияларга асосланган сув кўтариш ва узатиш қурилмаларининг такомиллаштирилган ҳисоблаш усулларидан Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги бошқармалар, хусусан,  Тўпаланг сув омбори бошқармаси гидроузелининг дренаж қудуқларидаги фильтрация сувини узатиш ва Тошкент вилоятида “Чинобод-Косимов-Шавкат” фермер хўжалигида, Тошкент канали ҳудудида сув узатиш ва сарфни аниқлашда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 19 июндаги 03/18-308-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида сарфланадиган энергиянинг 15-25%га тежалиши ва сув кўтаргич қурилмаларининг иш унумининг 10-15%га ошириш имкони яратилган.