OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жумаев Турдали Саминжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 okt 2018

Жумаев Турдали Саминжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жумаев Турдали Саминжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биометрик тизимларда тасвирларга дастлабки ишлов бериш алгоритмлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T44.

Илмий раҳбар: Фозилов Шавкат Хайруллаевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик ИК.

Расмий оппонентлар: Бабомурадов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори; Мирзамов Акмал Махмуджанович, техника фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: биометрик объектлар тасвирларига дастлабки ишлов бериш алгоритмлари ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

бош компоненталар усули асосида биометрик объект рангли тасвирини кулранг тасвирга ўтказиш алгоритми ишлаб чиқилган;

ёрқинлик ва таъсир қилиш кучини аниқлаб берувчи алгоритм асосий параметрларини ҳисоблаш процедурасини ўз ичига олувчи тасвир сифатини оширишнинг такомиллаштирилган Retinex алгоритми ишлаб чиқилган;

гистограмма таҳлили асосида бош компоненталар усули учун берилган тасвирлар базасидаги барча тасвирларни айнан бир хил ўлчамга келтириш процедураси ишлаб чиқилган;

биометрик объект тасвирини бўлакларга бўлиш асосида ушбу объектни характерловчи статистик белгиларини ажратиш алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Биометрик тизимларда тасвир сифатини ошириш ва характерловчи белгиларини ажратиш алгоритмлари ва дастурий мажмуалари бўйича олинган натижалари асосида:

биометрик объектлар тасвирларига дастлабки ишлов бериш ва характерловчи белгиларини ажратиш бўйича «Инсон шахсини идентификациялашда қулоқ чаноғи тасвирларига дастлабки ишлов бериш учун дастурий мажмуаси», «Статистик таҳлил асосида қулоқ чаноғи белгиларини ажратиб олиш дастурий мажмуаси», «Бош компоненталар усули асосида қулоқ чаноғи белгиларини ажратиш ва шахсни таниб олиш дастурий мажмуаси», дастурий воситаларига «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 27 сентябрдаги хулосаси). Натижада биометрик объектлар тасвирларига дастлабки ишлов бериш ва характерловчи белгиларини ажратиш алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот биометрик тизимларни ишлаб чиқиш имкони яратилган;

такомиллаштирилган Retinex алгоритми асосида яратилган қулоқ чаноғи тасвирлари сифатини ошириш процедурасини ўз ичига олувчи дастурий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 33-8/3725-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан фойдаланилиши шахсни қулоқ чаноғининг идентификацион криминалистик экспертизасига сарфланадиган вақтни ўртача 1,2 баробарга қиcқартириш ҳамда таниб олиш аниқлигини 4% га ошириш имконини берган;

юз тасвири сифатини ошириш ва бўлакларга бўлиш асосида юз тасвирини таҳлил қилиш орқали унинг характерловчи белгиларини ажратиш процедурасини ўз ичига олувчи дастурий мажмуа «STAND KOMPUTERS» МЧЖга жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 33-8/3725-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан «STAND KOMPUTERS» МЧЖ  ходимларининг бинога киришларини назорат қилиш ва бошқаришда шахсни таниб олиш аниқлигини 10%га ошириш имконини берган;

Габор фильтрини бош компоненталар ва бўлакларга бўлиш алгоритмлари билан биргаликда қўллаш ҳамда такомиллаштирилган Retinex алгоритмига асосланган қулоқ чаноғи тасвирлари сифатини ошириш ва уларнинг характерловчи белгиларини ажратиб олиш процедураларини ўз ичига олувчи дастурий мажмуа «ЎзИ-Жиззах» Ўзбекистон-Индонезия қўшма корхонасида жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 33-8/3725-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан мавжуд ҚК га киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимига қўшимча дастурий компоненталар сифатида шахсни таниб олиш аниқлигини 8% оширишга имкон берган.