OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каландаров Илёс Ибодуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 okt 2018

Каландаров Илёс Ибодуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каландаров Илёс Ибодуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Функционал жадваллар асосида мантиқий бошқарув тизимларининг алгоритмик ва автомат моделларини яратиш усуллари ва технологиялари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T348.

Илмий раҳбар: Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Сафаров Ташпулат, техника фанлари доктори, профессор; Нусратов Тулкин Сохибович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: математик моделлаштириш усуллари ёрдамида мураккаб тизимларда функционал жадваллар (ФЖ) асосида мантиқий бошқарув тизимларининг алгоритмик автомат моделларини яратиш усули ва технологиясини агрегат тизим ҳамда технологик модуллар (ТМ) даражасида ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

функционал жадваллар ёрдамида объектларни ифодаловчи ягона схема асосида мураккаб тизимни бошқариш моделини қуришнинг алгоритмик усули ишлаб чиқилган;

чекли автоматлар, ишлаб чиқариш услублари ҳамда дастурланадиган мантиқий интеграллашган схемаларда мантиқий бошқаришни ўрнатилган тизимлари асосида агрегатив тизимларни бошқариш мониторларини қурувчи мантиқий усул ишлаб чиқилган;

мураккаб тизимларни бошқариш ва қарор қабул қилиш жараёнларини ахамиятга эга аниқ оптимумини топиш учун дискрет ва экстремал масалаларнинг алоҳида синфларини ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;

бошқариш тизимларини қуришнинг алгоритмлари, автоматик модел ва усулларини амалга ошириш учун инструментал алгоритмли технологияли мантиқий агрегатив тизим (АТЛАС) яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ишлаб чиқилган функционал жадваллар ёрдамида мантиқий бошқарув тизимларининг алгоритмик усуллари, оптималлашган моделлар ҳамда дастурий мажмуалар бўйича олинган илмий натижалар асосида:

функционал жадваллар ёрдамида мураккаб мантиқий бошқарув тизимларини бошқаришнинг алгоритмик усуллари бўйича «Функционал жадваллар асосида ахборот тизимларини хавфсизлигини таъминлашнинг алгоритмик модели», «Таҳдидларнинг йўллари ва ҳаракатларини визуал хариталаш», «Булл функцияларининг дизюнктив нормал формалари асосида бошқарув агрегатларини (мониторларини) яратиш» дастурий воситаларига «UNICON.UZ» ДУК томонидан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган («UNICON.UZ» ДУКнинг 2018 йил 27 сентябрдаги хулосаси). Натижада кимёвий реагентларни аралаштиришни меъёрлаб бошқариш, тизимга кирадиган ҳавф-хатарни бартараф қилиш йўлини визуал кўриш, чекли автоматлар асосида бошқарув мониторларини қуриш усулларини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;

ишлаб чиқилган функционал жадваллар ёрдамида объектларни ифодаловчи ягона схема асосида мураккаб тизимни бошқариш моделини қуриш учун алгоритмлар усули «Навоий Амирбек Нур» МЧЖга жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 23 майдаги 02-06-03/6502-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида аввалги усулга нисбатан энергия сарфи, дастурлаштириладиган мантиқий контроллер сонини қисқариши эвазига самарадорликни 20%га ошириш имконини берган;

мураккаб тизимларни бошқариш ва қарор қабул қилиш жараёнларини аҳамиятга эга аниқ оптимум нуқтасини топиш учун дискрет ва экстремал масалаларнинг алоҳида синфларини ечиш алгоритми Ахборот ва жамоат хавфсизлиги марказида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 23 майдаги 02-06-03/6502-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида хавф-хатар ва уни бартараф қилиш функционал жадвал кўринишида берилиб, ахборот хавфсизлигини 11%га ошириш имконини берган;

ишлаб чиқилган чекли автоматлар асосида агрегатив тизимларни бошқариш мониторларини қурувчи мантиқий усул Навоий кон-металлургия комбинати марказий илмий-тадқиқот лабораториясида қимматбаҳо металларнинг концентратлари флотини (сизиб чиқишини) ташкил этиш учун кимёвий реагентларни ва турли хил сульфид рудаларни аралаштиришни меъёрлаб бошқариш жараёнида жорий қилинган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2018 йил 23 майдаги 02-06-03/6502-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида флотоконцентрат олишни оптималлаштириш масалаларини ечиш, назорат тизими ва автоматлиштирилган бошқарувни
қўллаш туфайли технологик режимларни оптималлаштириш ва барқарорлаштириш, тизим фаолияти ишончлилигини ошириш, хомашё сарфини камайтириш имконини берган.