OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Икрамов Назир Мўминжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 okt 2018

Икрамов Назир Мўминжоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Икрамов Назир Мўминжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳар хил таркибдаги лойқаларни ўзан тубидаги жўякларнинг геометрик ва динамик характеристикаларига таъсири», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрология (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т835.

Илмий раҳбар: Мажидов Тахир Шадманович, техника фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор; Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳар хил таркибдаги туб чўкиндиларнинг ўзандаги жўяк шаклларининг геометрик (узунлиги ва баландлиги) ва динамик (харакатланиш тезлиги) параметрларига таъсирини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

туб чўкиндиларни турли хиллигини ҳисобга олиш усули табиатда учрайдиган ҳар хил фракцияларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

чўкиндиларнинг таркибини ўзандаги жўяк шаклларининг геометрик ва динамик параметрларига таъсирини аниқлаш усули туб чўкиндиларининг бир жинссизлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

ўзандаги жўяк узунлиги, баландлиги ва силжиш тезлигини ҳисоблаш усуллари чўкиндиларининг бир жинссизлик коэффициентини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

жўякнинг геометрик параметрларини ҳисобга олган ҳолда насос қурилмаси сўриш қувурининг кириш қисмини ўзан тўбига нисбатан баландлигини ва ирригацион каналларнинг, насос станцияларининг олиб келиш ҳамда гидроэлектростанцияларнинг деривацион каналларини тўғонсиз сув олиш иншоотлари остонасининг баландлигини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳар хил таркибдаги лойқаларни ўзан тубидаги жўякларнинг геометрик ва динамик характеристикаларига таъсири бўйича олинган натижалар асосида:

дарё ва каналлар ўзани тубида ҳаракатланаётган ҳар хил таркибдаги чўкиндиларнинг узунлиги, баландлиги ва силжиш тезлигини ҳисоблаш усули “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги «SUVMASH» АЖ ва «UZGIP» МЧЖларга жорий этилган (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2018 йил 22 июндаги 02-05/1170-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг жорий этилиши натижасида ўзан тубидаги чўкиндилар сарфини аниқлаш ва лой босиш даражасини башорат қилиш имконини берган;

насос қурилмаси сўриш қувурининг кириш қисмини ўзан тубига нисбатан баландлигини ҳисоблаш усули “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги «SUVMASH» АЖ ва «UZGIP» МЧЖларга жорий этилган (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2018 йил 22 июндаги 02-05/1170-сон маълумотномаси). Натижада насосларнинг ва босимли қувурларни абразив емирилишини камайтириш имкони яратилган;

ирригацион каналлар, насос станцияларининг олиб келиш ҳамда гидроэлектростанцияларнинг деривацион каналларининг тўғонсиз сув олиш иншоотлари остонасининг баландлигини аниқлаш усули “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тасарруфидаги «SUVMASH» АЖ ва «UZGIP» МЧЖларга жорий этилган (“Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 2018 йил 22 июндаги 02-05/1170-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий этилиши каналларни лой босишини ва гидротурбиналарни абразив емирилишини камайтириш имконини берган.