OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Раҳматуллаева Шаҳодат Зиётовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
09 okt 2018

Раҳматуллаева Шаҳодат Зиётовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Раҳматуллаева Шаҳодат Зиётовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳаракат тарзи шаклларининг лингвокультурологик ва социопрагматик хусусияти (ўзбек тили материали асосида)». 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация  мавзуси  рўйхатга  олинган  рақам: В2018.3.PhD/Fil367.

Илмий раҳбар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши  давлат  университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.30.05.2018.Fil.70.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев АзаматБахронович, филология фанлари доктори, доцент; Назарова СаидаАхмеджановна, филология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети .

Диссертация йўналиши:  назарий ва амалий аҳамиятга  молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек тилида ҳаракат тарзи шаклларининг лингвокультурологик ва социопрагматик тавсифини беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий  янгилиги:

ўзбек тили ҳаракат тарзи шаклларининг маъновий структурасидаги миллий-маданий семалар ҳамда ҳаракат тарзи шаклларининг ҳаракатни турли томондан миллий психологияга боғлиқ ҳолда тавсифлаши назарий жиҳатдан асосланган;

ҳаракат тарзи шаклларининг сўзловчи ва тингловчининг ёши, касб-кори, савияси ва жинсига хосланган ҳолда қўлланиши тавсифланган;

айрим ҳаракат тарзи шакллари маъновий моҳиятининг сўзловчи ва тингловчи руҳий ҳолати (кайфияти, муносабати, нуқтаи назари ва бошқалар)га боғлиқ равишда намоён бўлиши аниқланган;

ҳаракат тарзи шакллари лингвомаданий ва социал хусусиятларини муайян нутқ шароитига боғлиқ равишда воқелантириши илмий далилланган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ҳаракат тарзи шаклларининг лингвокультурологик ва социопрагматик хусусиятларини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш асосида:

ҳаракат тарзи шаклларининг лингвомаданий ва социал хусусиятларига оид илмий натижалардан ОТ-Ф8-002 рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 августдаги 89-04-1210-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида ҳаракат тарзи шаклларининг ҳаракатни турли томондан миллий психологияга боғлиқ ҳолда тавсифлашига доир назарий қарашларни мукаммаллаштиришга эришилган;

ҳаракат тарзи шаклларининг воқеланишида ижтимоий-лисоний омилларнинг уйғунлиги, лисоний бирликлар нутқда нолисоний – социал-психик, прагматик омиллар билан бевосита ва узвий боғлиқ ҳолда воқеланишига оид назарий хулосалардан  БА-1-023 рақамли “Бадиий санъат асарлари талқини ва унда маданий нутқ ролини кучайтириш асосида ёшлар дунёқарашига миллий ментал омилларни сингдириш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28 августдаги 89-04-1210-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш ҳаракат тарзи шаклларининг сўзловчи ва тингловчининг ёши, касб-кори, савияси ва жинсига хосланган ҳолда ифодалашда хизмат қилган.