OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Сафаров Жўрабек Шакаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 okt 2018

Сафаров Жўрабек Шакаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Сафаров Жўрабек Шакаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вертикал йўналишда бир жинсли бўлмаган муҳитларда ёпишқоқлик-эластиклик тенгламалари учун тескари масалалар»,   01.01.02–Дифференциал тенгламалар ва математик физика (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/FM133.

Илмий раҳбар: Дурдиев Дурдимурод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Математика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Математика институти, DSc.27.06.2017.FM.01.01.

Расмий оппонентлар: Ҳасанов Ақназар Бекдурдиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Қодирқулов Бахтиёр Жалилович, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: динамик, диффузион омиллар, «эскириш» ва «юкланиш» ҳодисалари ҳисобидан чўкма ҳосил бўлиш жараёнининг кўп босқичли бўлишини ҳисобга олиб, суспензияларнинг ғовак муҳитларда сизиши ва модда кўчиши жараёнининг математик моделларини такомиллаштириш ва сонли ечишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

х ўзгарувчи бўйича чекли ва чексиз соҳада гиперболик типдаги интегро- дифференциал тенглама учун тескари масала локал ечими мавжудлиги, ягоналиги ва шартли турғунлиги исботланган;

қаралаётган муҳит зичлиги ва Ламе параметрлари ўзгармас бўлганда х ўзгарувчи бўйича чекли соҳада ёпишқоқлик-эластиклик тенгламаси учун тескари масала глобал бир қийматли ечилиши кўрсатилган ҳамда турғунлик баҳолари олинган;

х ўзгарувчибўйича чекли соҳада муҳит зичлиги ва Ламе параметрлари х ўзгарувчининг бирор функцияси бўлганда ёпишқоқлик-эластиклик тенгламаси учун тескари масала глобал бир қийматли ечилиши кўрсатилган ҳамда турғунлик баҳолари олинган;

акустика интегро-дифференциал тенгламаси учун тескари масаланинг ечилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  

Вертикал йўналишда бир жинсли бўлмаган муҳитларда ёпишқоқлик-эластиклик тенгаламалар учун тескари масалаларга оид олинган натижалар асосида:

тескари масалаларни тадқиқ этишнинг таклиф этилган усули АААА-А18-118032690251-2 рақамли «Геофизик ва инженерлик масалаларида гидродинамика ҳамда иссиқлик вазн алмашиш масалаларини сонли ечиш ва математик моделлаштириш» лойиҳада анизотроп муҳитларда электр ёпишқоқлик-эластиклик коэффициентли тескари масалаларни  тадқиқ этишда фойдаланилган (Россия Фанлар академияси Владикавказ илмий маркази филиали Жанубий Математика институтининг 2018 йил 19 июндаги 57-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ёпишқоқ-эластик муҳит асосий характеристикаларини аниқлаш сонли алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган;

вертикал йўналишда бир жинсли бўлмаган муҳитларда ёпишқоқлик-эластиклик тенгламаларининг топилган коэффициентлари  ОТ-Ф4-02 рақамли «Ҳолатлар тўплами чексиз бўлган математик физика моделлари термодинамикаси» лойиҳада изотроп ва анизотроп муҳитларда электр ёпишқоқлик-эластиклик ҳамда термик ёпишқоқлик-эластиклик тенгламалари тўғри ва тескари масалаларини тадқиқ этишда қўлланган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 августдаги 89-03-3092-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши изотроп ва анизотроп муҳитларда электр ёпишқоқлик-эластиклик ҳамда термик ёпишқоқлик-эластиклик тенгламалари ядроси ва коэффициентларини аниқлаш имконини берган.