OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Хатамов Салимжон Рахимжон ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 okt 2018

Хатамов Салимжон Рахимжон ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Хатамов Салимжон Рахимжон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оч тусли бўз тупроқлар унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигига органо-маъдан компост ҳамда ўғитлар меъёрларининг таъсири (Андижон вилояти шароитида)», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx268.

Илмий раҳбар: Иминов Абдували Абдуманнобович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Орипов Раззоқ Орипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; БолтаевСайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экин - соя:ғўза тизимида тупроқнинг унумдорлиги, экинлар ҳосилдорлигига органо-маъдан компост ҳамда маъдан ўғитлар меъёрларининг таъсирини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экин-соя:ғўза тизимида тупроқ унумдорлигини оширишда кузги буғдойда қўлланилган маъдан ўғитлар ва органо-маъдан компостнинг самарадорлиги аниқланган;

кузги буғдойдан кейин экилган соянинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига органо-маъдан компостнинг сўнги таъсири ўрганилган;

тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хусусиятларининг ўзгаришига кузги буғдойда қўлланилган органо-маъдан компостнинг сўнги ва такрорий экин соянинг таъсирлари аниқланган;

қўлланилган органо-маъдан компост ва такрорий экин соянинг ғўзадаги самарадорлиги ўғит меъёрларига боғлиқ ҳолда асосланган ва азотли ўғитларни тежаш имконияти аниқланган;

органо-маъдан компост ва такрорий экин соянинг ғўзани вилт касаллиги билан зарарланиши ва улар таъсирида касалликка чидамлилиги ортганлиги кузатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида органо-маъдан компост ва маъдан ўғитлар қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

фермер хўжаликлари учун “Қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида органо-маъдан компост ва маъдан ўғитларни қўллаш” бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 02/023-1016-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома Андижон вилояти шароитида фаолият юритаётган фермер хўжаликларида қисқа навбатли алмашлаб экиш тизимларида ғўза мажмуидаги экинларда органо-маъдан компост ва маъдан ўғитларни қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилган;

қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экин-соя:ғўза тизимида органо-маъдан компост ва маъдан ўғитларни қўллаш технологияси Андижон вилояти Андижон туманидаги фермер хўжаликларида 184 гектар, Пахтаобод туманидаги фермер хўжаликларида эса 133 гектар, жами 317 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 02/023-1016-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдойдан гектаридан 8,5-9,4 центнер, такрорий экин соядан 3,9-4,2 центнер, ғўзадан эса 4,5-5,6 центнер қўшимча ҳосил олишга эришилган;

қисқа навбатли алмашлаб экишнинг 1:1, кузги буғдой+такрорий экиннинг соя:ғўза тизимида кузги буғдойда маъдан ўғитлар меъёрига қўшимча равишда 15 т/га органо-маъдан компостни қўллаш технологияси Андижон вилояти Андижон туманида 184 гектар ва Пахтаобод туманида 133 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 25 августдаги 02/023-1016-сон маълумотномаси). Натижада ғўзани парваришлашда қўлланиладиган маъдан ўғитлар меъёрларини 20-25 фоизга тежаш имконини ҳамда юқори иқтисодий самарадорликка эришиш аниқланган.