OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Комилов Неъматилла Мухаммаджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
25 sen 2018

Комилов Неъматилла Мухаммаджоновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Комилов Неъматилла Мухаммаджоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пушта олгич-ўғитлагич ишчи қисмларини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/T373.

Илмий раҳбар: Хаджиев Абдумуталиб, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути қошидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.01.

Расмий оппонентлар: Худойбердиев Толибжон Солиевич, техника фанлари доктори, профессор; Шоумарова Мухайё, техника фанлари номзоди, профессор.

Етакчи ташкилот: «BMKB-Agromash» АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: бир йўла пушта ҳосил қиладиган ва унинг турли қатламларига минерал ўғитларни турлича кенгликда соладиган қурилма конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий тупроқ шароити ва экин тури талабларига мос баландликдаги пушталар ҳосил қилиш жараёни ва бир йўла ўғитларни икки қатламга турли кенгликда жойлаштириш усули ишлаб чиқилган;

пушта ҳосил қиладиган ва унинг турли қатламларига минерал ўғитларни турлича кенгликда соладиган пушта олгич-ўғитлагичнинг конструкцияси ишлаб чиқилган;

кўндаланг кесим бўйича пушта юқори қатламдаги икки ва паст қатламдаги бир жойга бериладиган ўғит меъёрларининг ҳар бирини алоҳида-алоҳида ростлаш механизми ишлаб чиқилган;

пушта олгич-ўғитлагичнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини унинг такомиллаштирилган ишчи қисмларининг параметрлари ва иш режимларига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аналитик боғланишлар билан асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бир йўла пушта олишда унга қатламлаб минерал ўғитларни соладиган қурилмани ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:

маҳаллий тупроқ шароити ва экин тури талабларига мос баландликдаги пушталар ҳосил қилиш жараёни ва бир йўла ўғитларни икки қатламга турли кенгликда солиш усули ва уни амалга оширадиган пушта олгич-ўғитлагич конструкцияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги, жумладан Қуйичирчиқ тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 02/023-229-сон маълумотномаси). Натижада ўсимлик илдизлари тармоқланадиган ҳудудларга минерал ўғитларни жойлаштиришни таъминлайдиган қурилма конструциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

пушта олгич-ўғитлагич ўғитларни пуштанинг 10-12 см чуқурликдаги юқори қатлами ва симметрия ўқига нисбатан икки томонига 8-10 см оралиқ ва кенгликда ҳамда 25-30 см чуқурликдаги пастки қатламида эса симметрия ўқи бўйлаб жойлаштиришни таъминлайдиган мақбул параметрлари, юқориги ва пастки қатламлардаги жойларга бериладиган ўғит миқдорларининг ҳар бирини алоҳида-алоҳида ростлаш механизми Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги, жумладан Чуст тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 02/023-229-сон маълумотномаси). Натижада бериладиган барча ўғитларни қатламлар бўйича белгиланган нисбатда тақсимлаш имкони яратилган;

пушталарни ўзаро симметрик жойлаштирилган сферик дисклар ёрдамида ҳосил қиладиган пушта олгич-ўғитлагич Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги, жумладан Қўрғонтепа тумани фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 27 августдаги 02/023-229-сон маълумотномаси). Натижада ёнилғидан 1,4-1,6 мартагача иқтисод қилинишига ва фойдаланишдаги харажатлар ҳамда меҳнат сарфини 19,1-22,8 фоизга камайиштиришга эришилган.