OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мансуров Мухторжон Тохиржоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
25 sen 2018

Мансуров Мухторжон Тохиржоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мансуров Мухторжон Тохиржоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғилдиракли тракторларнинг олди ва орқасига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган тупроққа ишлов бериш машиналарини агрегатлашнинг илмий-техник ечимлари», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Т93.

Илмий маслаҳатчи: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути қошидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.Т.10.01.

Расмий оппонентлар: Маматов Фармон Муртазович, техника фанлари доктори, профессор; Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор; Муродов Нусрат Муртазоевич, техника фанлари доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: “BMKB Agromash” АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тракторнинг олди ва орқа қисмига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган тупроққа ишлов бериш машиналарини ғилдиракли тракторлар билан энергия-ресурстежамкорлик ва иш унуми ошишини таъминлайдиган боғланиш схема ва параметрларини асослашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«push-pull» тизимидаги плуг ва ғилдиракли трактордан ташкил топган ҳайдов агрегатининг тўғри чизиқли ҳаракати уларнинг горизонтал текисликдаги боғланиш схема ва параметрлари ҳамда плуг олдинги ва орқанги қисмлари дала тахталарининг параметрларига боғлиқлиги асосланган;

«push-pull» тизимидаги плуг олдинги ва орқанги қисмларининг белгиланган чуқурликка ботиши ва шу чуқурликда барқарор ҳаракатланиши уларнинг бўйламатик текисликда тракторлар билан боғланиш схема ва параметрларига боғлиқлиги асосланган ва уларнинг мақбул қийматрлари аниқланган;

«push-pull» тизимидаги плуг билан ишлаётган тракторнинг олдинги ва орқанги ғилдиракларига тушаётган тик юкланишларни мақбул тақсимланиши плугнинг олдинги ва орқанги қисмларига ўрнатиладиган корпуслар сонига боғлиқлиги асосланган ва уларнинг мақбул қийматлари аниқланган;

«push-pull» тизимидаги плуг ва комбинациялашган машина ишчи қисмларининг юқори иш сифати ва энергия-ресурстежамкорликни таъминлайдиган мақбул параметрлари аниқланган;

ерларга асосий ва экиш олдидан ишлов беришда энергия-ресурстежамкорликни ва иш унуми ортишини таъминлайдиган «push-pull» тизимидаги плуг ва комбинациялашган машина ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғилдиракли тракторларнинг олди ва орқасига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган тупроққа ишлов бериш машиналарини агрегатлашнинг илмий-техник ечимларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

4-5 классдаги ғилдиракли тракторларнинг олди ва орқа қисмига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган плуг ва комбинациялашган машина «Янгийўл» ва «Қуйичирчиқ» туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 2 октябрдаги 02/23-519-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир гектар ерга сарфланадиган ёнилғи ва тўғридан-тўғри харажатларни мос равишда 2,5-4,2 кг га ва 11,5-36,8 фоизга камайтириш имкони яратилган;

ерларга асосий ва экиш олдидан ишлов беришда технологик жараёнларни бажарилишининг сифат кўрсаткичларини баҳолашга ишлаб чиқилган дастлабки талаблар ва ғилдиракли тракторларнинг олди ва орқа қисмига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган плуг ва комбинациялашган машина конструкциясини лойиҳалашга ишлаб чиқилган техник топшириқ «Yangiyo’l-Agromash» MЧЖда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 2 октябрдаги 02/23-519-сон маълумотномаси). Натижада «push-pull» тизимидаги плуг ва комбинациялашган машина конструкцияларини ишлаб чиқиш имкони яратилган;

4-5 классдаги ғилдиракли тракторларнинг олди ва орқа қисмига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган плуг ва комбинациялашган машинани ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) ва ҳисоблаш усуллари «BMKB-Agromash» AЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 2 октябрдаги 02/23-519-сон маълумотномаси). Натижада 4-5 классдаги ғилдиракли тракторларнинг олди ва орқа қисмига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил топган плуг ва комбинациялашган машинани ишлаб чиқариш имкони яратилган;

тупроққа ишлов бериш машиналарининг бўйламатик текисликда трактор билан ўзаро мақбул боғланишини таъминловчи аналитик боғланишлар ва математик ифодалардан ҚХФ-2-001 рақамли «Тупроққа ишлов бериш машиналарининг ишлаш чуқурлиги барқарорлигини таъминлашнинг илмий асослари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй.) таянч қурилмали ва таянч қурилмасиз тупроққа ишлов бериш машиналари билан ерларга ишлов бериш жараёнида тупроқнинг намлиги, қаттиқлиги, зичлиги ва бошқа хоссалари ҳамда агрегат ҳаракат тезлигининг улар иш органларининг ишлов бериш чуқурлиги ва унинг барқарорлигига таъсирини  аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 27 октябрдаги ФТА 02/11-951-сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш тупроққа ишлов бериш машиналарининг белгиланган ишлов бериш чуқурлигига ботиши ва шу чуқурликда барқарор ҳаракатини юқори аниқликда аниқлаш имконини яратган.