OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ўралов Абдуманнон Искандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 sen 2018

Ўралов Абдуманнон Искандаровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ўралов Абдуманнон Искандаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Allium туркуми Melanocrommyum кенжа туркуми айрим вакилларининг биоморфологик хусусиятлари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/B157.

Илмий раҳбар: Печеницын Владимир Петрович, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ботаника институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, Dsc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Хасанов Фуркат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор; Хайдаров Хислат Кудратович, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флораси Allium L. туркуми Melanocrommyum кенжа туркуми турларининг табиий ва интродукция шароитида биоморфологик белгиларини аниқлаш, репродуктив стратегиясини асослаш ва реинтродукция усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Melanocrommyum кенжа туркуми турлари гуллаш даврига кўра 3 та гуруҳи асосланган;

Allium L.туркуми турларида асосий морфологик белгилари ва уруғ маҳсулдорлик кўрсаткичларининг ўзгаришлари барглар сони билан бевосита корреляцион боғланишга эга эканлиги аниқланган;

ўсимликларда яшовчанлик ортиб бориши билан ҳақиқий уруғ маҳсулдорликнинг ортиши турли механизмлар ҳисобига рўй бериши исботланган;

Melanocrommyum кенжа туркуми турлари уруғларнинг абсолют оғирлигига кўра очиқ шароитдаги унувчанлиги аниқланган;

A. stipitatum тури мисолида клон ўлчами билан унинг генератив ҳолатга ўтиш муддатлари ҳамда ёш типлари асосланган;

Melanocrommyum кенжа туркуми пиёзли турлари клонлари морфо-ценотик хусусиятлари очиб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон флорасининг Allium туркуми Melanocrommyum кенжа туркумига мансуб турлари биоморфологик хусусиятлари бўйича олинган натижалар асосида:

Allium L. туркуми турларининг Ўзбекистон тоғли ҳудудларида тарқалган камёб ва йўқолиб бораётган турларнинг янги популяциялари ва биоморфологик ҳамда муҳофазасига доир маълумотлар Жиззах вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизими фаолиятига жорий этилган (Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг 2018 йил 27 апрелдаги 01-12/02-11-565-сон маълумотномаси). Натижада 20 дан ортиқ ёввойи пиёз турларини муҳофаза қилиш, уларнинг камайиб кетиши сабабларини аниқлаш ва ҳудудларда in situ шароитида ёввойи пиёз турларининг тирик коллекцияларини ташкил этиш имконини берган;

ёввоий пиёз турларнинг биоморфологик хусусиятлари, уруғ маҳсулдорлиги, уруғдан ва вегетатив кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Нурота давлат қўриқхонаси, миллий табиат боғлари ва овчилик ҳўжаликлари бошқармаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 14 июндаги 05/05-1628-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлардаги ёввойи пиёз турларини реинтродукция қилиш, 3 та озуқабоб пиёз турлари ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда такрорий кўпайтириш имконини берган;

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида тарқалган Allium L. туркуми ноёб, эндем ва Қизил китобга киритилган турларни сақлаб қолиш, кўпайтириш ҳамда реинтродукция қилиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Тошкент Ботаника боғи геофит турларини ex situ шароитида кўпайтириш фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2018 йил 18 июндаги 4/1255-1616-сон маълумотномаси). Натижада 50 дан ортиқ ёввойи пиёз турлардан иборат «Пиёз боғи»ни ташкил этиш ва реинтродукциясини амалга ошириш имконини берган.