OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Эшанкулов Бобомурод Иноятовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2018

Эшанкулов Бобомурод Иноятовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Эшанкулов Бобомурод Иноятовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарбий Тянь-Шаннинг тоғ олди лалмикор ерларида хандон пистани саноат плантацияларида ўстириш технологиясини такомиллаштириш», 06.03.01–Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонлари барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qx174.

Илмий раҳбар: Чернова Галина Михайловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Қайимов Абдухалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Толипов Хожимурод Миразимович, биология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хандон пистанинг уруғларига экиш олди ишлов бериш, кўчатларини контейнерларда етиштириш ҳамда интенсив усулда саноатбоп писта плантациялари барпо этиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба писта уруғларини экишга тайёрлашда уларнинг униб чиқиши учун сув ютиш даражаси бўйича меъёри аниқланган;

контейнерда етиштириш учун хандон писта уруғларини герметик шиша идишларда сақлаш ва экишга тайёрлаш усуллари такомиллаштирилган;

хандон писта кўчатларини етиштириш учун контейнерларнинг мақбул ўлчами (20х40 см) ва субстрат таркиби аниқланган;

лалмикор ерларда хандон писта кўчатларини ўстиришда нам сақловчи моддалар ва юза фаол модда «мелиорант»дан фойдаланиш орқали уларнинг тутиб қолиш даражасини ошириши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ғарбий Тянь-Шаннинг тоғ олди лалмикор ерларида хандон пистани саноат плантацияларида ўстириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:

контейнерларда етиштирилган кўчатларидан хандон писта плантацияларини барпо этишнинг такомиллаштирилган технологияси Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани «Бурчмулла» давлат ўрмон хўжалигида 10 гектар, «Поп» ихтисослаштирилган ўрмон хўжалигида 2 гектар, Фарғона давлат ўрмон хўжалигида 3 гектар майдонларда жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03/18–1132-сон маълумотномаси). Натижада хандон писта уруғлари сарфини 15 фоизга тежаб қолинган ва писта кўчатларининг тутиб қолиш даражаси 12 фоизга ортган, иқтисодий самарадорлик гектаридан ўртача 15074 минг сўмни ташкил этган;

нам сақловчи «гидрогель» моддалардан фойдаланиб хандон писта плантацияларини барпо этиш технологияси Тошкент вилояти Паркент тумани «Обидов» фермер хўжалиги шароитида 4,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил 27 апрелдаги 01/04–375/18-сон маълумотномаси). Натижада хандон писта уруғлари сарфини 17 фоизга тежаб қолиш ва писта кўчатларининг тутиб қолиш даражасини 10 фоизга оширишга эришилган, иқтисодий самарадорлик ўртача гектарига 12250 минг сўмни ташкил этган;

юза фаол модда «мелиорант»дан фойдаланиб хандон писта плантацияларини барпо этиш технологияси Фарғона вилояти Фарғона тумани «Водил» фермер хўжалиги шароитида 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил 27 апрелдаги 01/04–375/18-сон маълумотномаси). Натижада хандон писта уруғлари сарфини 17 фоизга тежаб қолиш ва писта кўчатларининг тутиб қолиш даражасини 10 фоизга оширишга эришилган, иқтисодий самарадорлик ўртача гектарига 12250 минг сўмни ташкил этган.