OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Чоршанбиев Фарход Махматмуродовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2018

Чоршанбиев Фарход Махматмуродовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Чоршанбиев Фарход Махматмуродовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Зирк (Berberis L.) ўсимлигини биоэкологияси ва уни кўпайтириш технологияси», 06.03.01–Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонлари барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Qx195.

Илмий раҳбар: Қайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Фарход Исамиддинович, биология фанлари доктори, доцент; Файзиев Жамолиддин Носирович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон флорасида зирк (Berberis L.) туркумидаги маҳаллий турлар-қорақанд зирк (Berberis oblonga), қизил зирк (Berberis integerrima), тангасимон зирк (Berberis nummularia)ининг истиқболли шаклларини танлаш ва баҳолаш, уруғидан ҳамда вегетатив кўпайтириш, кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ғарбий Тянь-Шанда зиркнинг 10 та, хўжалик-биологик қимматли белгиларга эга мусбат шакллари танланган, комплекс баҳоланган ва селекция мақсадлари учун бирламчи манбалар ажратилган;

зирк  шакллари меваларининг биокимёвий таркиби аниқланган;

зирк турлари буталарининг манзаравийлик хусусиятлари баҳоланган;

Ўзбекистонда зирк (Berberis L.)туркумидаги турларнинг биоэкологияси, мева ва уруғларининг морфологияси, маҳсулдорлиги ва уруғларининг унувчанлиги ҳамда ниҳолларининг ривожланиш хусусиятлари аниқланган;

зирк уруғларини териш, стратификациялаш, экиш  муддатлари ва кўчатларни парваришлашда минерал ўғитларнинг мақбул меъёри аниқланган;

зирк турларини вегетатив кўпайтириш имкониятлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Зирк турларини кўпайтириш ва стандарт кўчатларини етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжаликлари учун «Зиркни кўпайтириш ва плантацияда ўстириш бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 3 майдаги 03/18-1190-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларида ҳам қўлланма сифатида хизмат қилган;

зиркнинг стандарт кўчатларини етиштириш технологияси Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг 0,04 гектар кўчатзорида жорий қилинган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 3 майдаги 03/18-1190-сон маълумотномаси). Натижада зирк турларининг (Berberis oblonga, Berberis integerrima, Berberis nummularia) 12 мингдан ортиқ уруғкўчатлари етиштирилган, гектарига 733099,85 минг сўм иқтисодий самарадорлик олишга эришилган;

интродукция қилинган зирк турларини кўпайтириш технологияси Тошкент вилоятининг «Саксонота» давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасининг 0,30 гектар майдонига жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 3 майдаги 03/18-1190-сон маълумотномаси). Натижада она коллекция 4 та зирк турининг 120 та кўчатлари билан бойитилган;

зиркнинг уруғидан кўпайтириш ва уруғкўчатларини етиштириш технологияси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тошкент Ботаника боғининг 0,02 гектар кўчатзорида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 3 майдаги 03/18-1190-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Ботаника боғида зирк генофондини бойитишга эришилган.