OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жураев Жавлон Мирзатиллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2018

Жураев Жавлон Мирзатиллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жураев Жавлон Мирзатиллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қрим ва оддий қарағай кўчатларини ўстиришда оргоно-минерал ўғитларни қўллаш», 06.03.01–Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонлари барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Qx117.

Илмий раҳбар: Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Бердиев Эркин Турдалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Боиров Абдунаби Жураевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қрим қарағайи (Pinus Pallasiana) ва оддий қарағай (Pinus Sylvestris) стандарт кўчатларини етиштиришда органо-минерал ўғитлар қўллашнинг мақбул муддати ва самарали меъёрларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк маротаба қрим ва оддий қарағай уруғларининг униб чиқиши ва уруғкўчатларнинг ўсишига органик ва минерал ўғитлар меъёрларининг таъсири аниқланган;

қрим ва оддий қарағай кўчатларининг ўсиши ва сифатига ўғитлар меъёрларининг таъсири аниқланган;

кўчатзор тупроғининг ҳаракатдаги ва қарағай кўчатларининг турли органларидаги асосий озуқа элементларининг миқдори аниқланган ва уларнинг кўчат материаллари билан олиб чиқилиши асосланган;

кўчатзорда ўғитлардан фойдаланиб етиштирилган кўчатларни доимий ўсиш жойига экилгандаги тутиб қолиш ва ўсиш даражасининг юқори бўлиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қрим ва оддий қарағай кўчатларига органик ва минерал ўғитларнинг таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:

N120P90K30 кг/га меъёрида минерал ўғит қўлланиб, қрим ва оддий қарағай кўчатларини етиштириш технологияси Тошкент вилояти «Бурчмулла» давлат ўрмон хўжалигининг 1,0 гектар майдондаги кўчатзорида жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03/18–1131-сон маълумотномаси). Натижада кўчатзордан стандарт кўчатларнинг чиқиши 1,5 баробаргача ошган ва олинган даромад ўртача гектарига 76 млн. сўмни ташкил этган;

органик ва минерал ўғит беришнинг мақбул меъёрлари қўлланилган уруғкўчатлардан қрим ва оддий қарағайнинг кўчатларини етиштириш технологияси Қашқадарё вилоятининг «Жовуз» ўрмон хўжалиги шароитида 1,0 га майдондаги кўчатзорда жорий этилган (Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03/18-1131-сон маълумотномаси). Натижада кўчатзордан стандарт кўчатларнинг чиқиши 1,5-1,6 баробарга ошган ва олинган даромад ўртача гектарига 78 млн. сўмни ташкил этган;

N120P90K30 кг/га меъёрида минерал ўғит қўлланиб, қрим ва оддий қарағай кўчатларини етиштириш технологияси Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани «Фарход Икромжон Сижжак» фермер хўжалигида 1,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг 2018 йил 27 апрелдаги 01/04-375/18-сон маълумотномаси). Натижада кўчатзордан стандарт уруғкўчатларнинг чиқиши 1,6-1,7 баробарга ошган ва олинган даромад гектарига 120 млн. сўмни ташкил этган.