OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ирматова Замира Бахтиёровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
14 sen 2018

Ирматова Замира Бахтиёровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ирматова Замира Бахтиёровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик корхоналари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда бошқарув таҳлили усулларини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt613.

Илмий раҳбар: Хасанов Баходир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти,  DSc.27.06.2017. I.17.01.

Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дустмуратов Режапбой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк молия академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда бошқарув таҳлили усулларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

корхонада бошқарув таҳлилини самарали ташкил этишда тўқимачилик тармоғи ихтисослиги хусусиятлари асосида меҳнат ресурсларига оид иқтисодий кўрсаткичлар такомиллаштирилган; 

тўқимачилик корхоналарида янги иш ўринларини яратиш ва уларга олий ва ўрта махсус маълумотли соха мутахассисларни қабул қилиш орқали кадрлар таркибий тузилмасини такомиллаштириш билан боғлиқ омилларнинг корхона меҳнат ресурслари самарадорлиги ўзгаришига таъсирини аниқлаш усули такомиллаштирилган;

тўқимачилик корхоналарида бошқарув қарорларини қабул қилишда меҳнат ресурслари самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омиллар ўзаро боғлиқлигининг мультипликатив моделига асосланган кластери ҳамда ҳар бир омилнинг самарадорликка таъсирини таҳлил қилиш таклиф қилинган;

корхоналарда меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кўрсаткичлар апроксимацияси орқали прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Тўқимачилик корхоналари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда бошқарув таҳлили усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тўқимачилик корхоналарининг меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишда бошқарув таҳлили методологиясини такомиллаштиришнинг асосий йўналишларини қамраб олувчи ва уларнинг самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими, уларнинг таснифи ва аниқланиш йўллари Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиксаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 28 июндаги ФЖ-4213-сон маълумотномаси). Натижада тўқимачилик корхоналари меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишнинг бошқарув таҳлилий усуллари такомиллашиб, уларни қўллаш қулайлиги ва натижавийлиги даражасининг ошишига хизмат қилган;

тўқимачилик корхоналарида янги иш ўринларини яратиш ва уларга соҳа мутахассислигига оид олий маълумотли ва касб-ҳунар коллежи битирувчиларини қабул қилиш орқали кадрларнинг таркибий ўзгаришларини такомиллаштириш билан боғлиқ омилларнинг корхонада меҳнат ресурслари самарадорлиги ўзгаришига таъсирини аниқлаш йўллари “BAYPAK TEXTILE” ҚКда меҳнат ресурслари самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омиллар таъсирини ҳисоблаш орқали ички имкониятларни аниқлаш ва ишга солиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 28 июндаги ФЖ-4213-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида 2016-2017 йилларда меҳнат ресурслари самарадорлиги ўсиш суръатини 106,2%дан 114,5%га қадар ошириш имконияти аниқланган;

корхонанинг меҳнат ресурслари самарадорлиги ўзгаришига таъсир этувчи омиллар тизими, уларнинг ўзаро боғлиқлигининг мультипликатив модели асосда яратилган кластери, ҳар бир омилнинг таъсирини аниқлаш ва таҳлил қилиш орқали натижавий кўрсаткични ошириш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш йўллари “OSBORN TEXTILE” ХК фаолиятининг меҳнат ресурслари самарадорлигини таҳлил қилиш жараёнига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 28 июндаги ФЖ-4213-сон маълумотномаси). Натижада олдин ўрганилмаган 4 гуруҳдан иборат 13 та омилнинг меҳнат ресурслари рентабеллиги ўзгаришига реал таъсири аниқланиб, улар асосида рентабелликни ошириш бўйича такомиллашган бошқарув қарорларини қабул қилиш имконияти яратилган;

корхоналарда меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш билан боғлиқ кўрсаткичлар апроксимацияси орқали қатор усуллар қўллаш натижасида ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “BAYPAK TEXTILE” ҚКда ва “OSBORN TEXTILE” ХК амалиётига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 28 июндаги ФЖ-4213-сон маълумотномаси). Натижада тўқимачилик корхоналарида асосий фаолият кўрсаткичларининг  меҳнат ресурслари самарадорлигини оширишнинг прогноз кўрсаткичларига мувофиқлаштириш орқали ишлаб чиқариш натижаларини яхшилаш имкони яратилган.