OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мирзаев Ғулом Ризоқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
13 sen 2018

Мирзаев Ғулом Ризоқуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мирзаев Ғулом Ризоқуловичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар:

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳамкорлик алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В.2017.2.PhD/Tar139.

Илмий раҳбар: Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти DSc.06.01.2018.Tar.56.01.

Расмий оппонентлар: Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор; Қирғизбоев Абдуғаппор Каримжонович, тарих фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 1991-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳамкорлик алоқалари тарихини ёритиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг пасайиши ва турғунлиги, фаол шаклланиши ҳамда яқин қўшничилик муносабатлари асосида “Стратегик ҳамкорлик” даражасига кўтарилганлиги босқичма-босқич очиб берилган;

минтақада ишончли хавфсизлик муҳитини шакллантириш, ядро қуролидан ҳоли ҳудуд яратиш ва Оролни Қутқариш халқаро жамғармасини тузишдаги амалий ҳаракатларда Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг конструктив роли кўрсатиб берилган;

Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодий ҳамкорлигининг шаклланиш зарурияти, ўзаро товар айрибошлашнинг дефицит ва профицит ҳолати даврларга мос равишда очиб берилган;

Ўзбекистон ва Туркманистон халқлари ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни амалга оширишда “Ўзбекистон-Туркманистон” дўстлик жамияти ва Республика Туркман маданият марказлари фаолияти “халқ дипломатияси”нинг  муҳим омили сифатида хизмат қилиши очиб берилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳамкорлик алоқаларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихи юзасиданишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Ўзбекистон ва Туркманистоннинг маданий ҳамкорлиги, Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик сиёсати, Ўзбекистондаги туркман миллий маданий марказлари фаолияти каби масалалар Республика туркман маданият маркази, Қорақалпоғистон Республикаси туркман миллий-маданий маркази ва “Ўзбекистон–Туркманистон” дўстлик жамияти фаолиятларига (2016-2017) татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2017 йил 31 октябрдаги 03-08-766-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар ушбу марказлар ва жамият фаолиятининг самарадорлигини ошириш ҳамда улар фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Ўзбекистоннинг мураккаб тарихий жараёнда мустақилликка эришиши, мустақил ташқи сиёсатини ишлаб чиқиш ва халқаро муносабатларда ўз ўрнини топиши жараёни, ташқи сиёсатда аввало Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиши каби жиҳатларини  илмий ва тарихий фактлар асосида ёритиш масалалари ФА–Ф8-042 рақамли “Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиш тарихи (1985-1991 йй.)” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2007-2011 йй.) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 29 ноябрдаги ФТА-02-11/1206-сон маълумотномаси). Илмий натижалар икки мамлакат ташқи сиёсатининг ўхшаш ва яқин жиҳатлари ҳамда минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги амалий ҳаракатлари; Оролбўйи минтақаси экологик муаммоларини бартараф этишнинг истиқболли масалалари; Ўзбекистон ва Туркманистон давлатларининг иқтисодий ва маданий соҳаларидаги ҳамкорлигининг ривожланиш жараё­ни­ни илмий далиллар асосида аниқлашга хизмат қилиб, икки давлат ҳамкорлик алоқалари тарихини ўрганиш, ҳамкорлик масалалари бўйича илмий билимларни ривожлантириш ва таҳлил қилиш имконини берган.