OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Усаров Махаматали Корабоевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 sen 2018

Усаров Махаматали Корабоевичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Усаров Махаматали Корабоевичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалин анизотроп пластиналарнинг бимоментли назарияси», 01.02.04– Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/FM18.

Илмий маслаҳатчи: Рашидов Турсунбай Рашидович, техника фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018.Т/FM.61.01.

Расмий оппонентлар:  Сафаров Исмоил Иброҳимович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ахмедов Акром Бурханович, физика-математика фанлари доктори; Абдикаримов Рустамхан Алимханович, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: фазовий кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини ва бимоментларни инобатга олиш ҳисобига қалин анизотроп пластиналарнинг назариясини такомиллаштириш ва  турли ташқи кучлар таъсирида бўлган конструкция элементлари, бино ва иншоотлар статик ва динамик масалаларини ечиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

қалин анизотроп пластиналар назарияси кўндаланг кесимида кўчишлар тақсимланишининг чизиқсиз қонунлари ва бимоментларни, деформация ва кучланиш тензорларининг ҳамма компонентларини ҳамда пластинанинг сирт чегаравий шартларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;

пластиналарнинг кўндаланг силжиши ва сиқилишини ҳисобга олган ҳолда кўндаланг кесимларида ҳосил бўладиган ички кучлари, моментлари ва бимоментларини аниқлаш формулалари ишлаб чиқилган;

қалин анизотроп пластина ўрта текислигининг чўзилиши ва сиқилиши ҳамда қалинлиги бўйича кўндаланг эзилишини ҳисобга олган ҳолда кўндаланг кесимнинг кучлари, моментлари ва бимоментларига нисбатан иккита икки ўлчамли ҳаракат тенгламалар системаси ишлаб чиқилган;

турли кўринишдаги чегаравий шартлар ва ташқи юкламаларда пластинанинг кўчишлари, кучлари, моментлари ва бимоментларини аниқлаш учун динамик ҳисоблаш усуллари, алгоритмлари ва дастурлари ишлаб чиқилган;

пластиналарнинг бимоментли назарияси асосида сейсмик таъсирларда биноларнинг фазовий динамик пластинасимон континиуал модели, биноларнинг пластинасимон моделининг келтирилган эластиклик модуллари ва зичлигини аниқлайдиган ифодалар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қалин анизотроп пластиналарнинг бимоментли назарияси бўйича ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари ва дастурлар натижалари асосида:

турли кўринишдаги чегаравий шартлар ва ташқи кучлар учун пластинанинг кўчишлари, кучлари, моментлари ва бимоментларини аниқлайдиган динамик ҳисоблаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тизимига кирувчи корхоналарда, хусусан «Фарғона Омад Ишонч Лойиҳа» МЧЖда «Фарғона вилояти Бешариқ тумани Юқори қишлоқ Янги Ропқон МФЙ 27-сонли мактабни реконструкция қилиш» жараёнида конструкцияларни кучайтириш учун динамик ҳисоб ишларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018 йил 11 апрелдаги 2579/30-005-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг реконструкция жараёнига қўлланилиши орқали ҳисоблаш ишлари учун сарфланадиган вақтни 1,3 марта қисқартириш ва лойиҳа-ҳисоб ишларининг самарадорлигини 25%га ошириш имконини берган;

пластинасимон иншоотларни ҳисоблашда бимоментли назария асосида ишлаб чиқилган ҳисоблаш усуллари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тизимига кирувчи корхоналарда, хусусан «Бинокор лойиҳа» МЧЖда «Избоскан туманидаги 26-сонли мактабни реконструкция қилиш (540 ўқув ўринли блоки ва 18х30 м спортзалнинг қўшимча қурилиши)» реконструкция жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2018 йил 11 апрелдаги 2579/30-005-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг реконструкция жараёнига қўлланилиши орқали ҳисоб ишлари ва меҳнат унумдорлигининг 20%га ҳамда ҳисоб ишлари орқали мустаҳкамлик заҳирасининг ортиши билан иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини 1,25 марта ошириш имконини берган;

эластик асосда ётган қалин пластиналарнинг ҳаракат тенгламалари ва динамик моделларини ишлаб чиқиш усуллари Ф4-ФА-Ф051 рақамли «Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлигининг тўлқин назариясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги (2012-2016 йй.) грант лойиҳасида грунт билан ўзаро таъсирда бўлган ер ости қувурларининг бир ўлчамли ҳаракат тенгламаларини келтириб чиқаришда ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигининг тўлқин назариясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг жорий этилганлик ҳақидаги 2018 йил 17 майдаги 2/1255-1275-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ер ости қувурларининг ҳаракат тенгламаларида сейсмик куч таъсирини тўлақонли акс эттириш ва мураккаб масалаларни юқори аниқлик билан ечиш имконини берган;

қалин пластиналар ва иншоотларнинг кўчишлари ҳамда кучланишларини динамик кучлар таъсирида аниқлашнинг аналитик ифодалари, сонли ҳисоблаш усуллари №Ф4-А14-Ф020 рақамли «Грунтли иншоотларни, улардаги тўлқин тарқалиш жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш» мавзусидаги (2015-2017 йй.) грант лойиҳасида гидротехник иншоотларни сейсмик кучлар таъсирларига ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 17 майдаги 2/1255-1275-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши гидротехник иншоотларнинг кўчиши ва кучланишларини юқори аниқлик билан ҳисоблаш имконини берган.