OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Жуламанова Дано Икрамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
08 sen 2018

Жуламанова Дано Икрамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Жуламанова Дано Икрамовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Артериялараро анастомоз қўйилган Тетрада Фалло беморларни операциядан кейинги даврда олиб бориш ва даволаш услубларини мукаммаллаштириш», 14.00.37–Анестезиогия ва реаниматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib152.

Илмий раҳбар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.

Расмий оппонентлар: Агзамходжаев Талат Саидолимович,тиббиёт фанлари доктори,профессор; Мухитдинова Хурия Нуритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.И.Пирогов номидаги миллий тиббий-хирургия маркази» федерал давлат бюджет муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фалло тетрадаси мавжуд беморларда ўмров ости-ўпка анастомозини қўллаш натижаларини операциядан кейинги даврни стандартлаштириш йўли билан оптимизациялашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

ФТ билан беморларни операциядан кейинги эрта даврда олиб бориш такомиллаштирилган;

анастомоз гиперфункцияси ривожланиш хавфини баҳолашда юрак фаолияти динамикаси айрим кўрсаткичларининг (Nakata индекси, ЧҚ ОДИ, АҚБ, Ps, МВБ) аҳамияти очиб берилган;

ЎЎАдан сўнг эрта даврда кичик қон айланиш доирасида гиперволемия ривожланишининг клиник-патогенетик жиҳатлари аниқланган;

анастомоз гиперфункцияси ривожланиш хавфи ва хирургик амалиёт натижасининг критерийлари такомиллаштирилган;

артериялараро анастомоз шакллантирилгандан сўнг юрак гемодинамикасига бошқарилувчи турникет ва бошқарувчи манжетканинг таъсири ҳамда ФТ билан беморларни хирургик даволашни оптималлаштириш йўллари аниқланган;

ФТ билан беморларни паллиатив операциялардан сўнг интенсив олиб боришнинг даволаш-диагностика алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ФТ билан беморларда ЎЎАдан сўнг даволаш тактикасини яхшилашга бағишланган илмий тадқиқот натижалари асосида:

«Ўмров ости-ўпка анастомозидан сўнг Фалло тетрадаси билан беморларни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул, бошқарилувчи анастомоз ва даволаш-диагностика алгоритми, ЎЎАдан сўнг ФТ билан беморларни интенсив олиб боришнинг стандартлаштирилган тактикасини татбиқ этиш беморларнинг ўпка сунъий вентиляциясида бўлиш ва медикаментоз қувватлаш муддатларини қисқартириш имконини берган;

Ўмров ости-ўпка анастомозидан сўнг Фалло тетрадаси билан беморларни олиб боришнинг даволаш-диагностика тактикаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар беморларни даволаш сифатини 65%дан 78%гача яхшилаш имконини берган;

ЎЎАдан сўнг ФТ билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича тадқиқот ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Наманган вилоят Кардиология маркази, Андижон давлат тиббиёт институти юрак-қон томир хирургияси бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. ЎЎА гиперфункцияси ривожланганида гемодинамик оқибатларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган интенсив даво комплексини шунтда қон оқимини бошқариш имконияти билан биргаликда қўллаш қайта операцияга муҳтожликни 7,9%дан 1,3%га ҳамда ўлим кўрсаткичи частотасини 2,1% дан 0 га тушириш имконини берган.