OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Оллоёров Қувондиқ Мадиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 sen 2018

Оллоёров Қувондиқ Мадиёровичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Оллоёров Қувондиқ Мадиёровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хоразм достонлари ономастикаси (“Гўрўғли” ва “Ошиқнома” туркум достонлари асосида)”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil295.

Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Санақулов Усмон Субхонович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич,филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм достонлари тилида қўлланилган ономастик бирликларни тўплаш ва улардаги лисоний-таркибий, этнолингвистик, тарихий-этимологик, таркибий-семантик ҳамда функционал ўзгаришларнинг эволюциясини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Хоразм достонлари лексикасидаги бадиий қаҳрамонлар номлари, реал тарихий ҳамда ўйлаб топилган (нореал) номлар аниқланиб, номларнинг таркибий жиҳатлари, содда, қўшма, мураккаб ва гибрид шаклдаги номлар, ономастик индикаторларнинг лингвистик хусусиятлари фактик материаллар асосида далилланган;

халқ достонларидаги ономастик бирликлар жой номлари, киши номлари, тарихий шахслар, достонлардаги лақаблар каби мавзуий-семантик гуруҳларга ажратилган ва қардош халқлар тилига оид достонлардаги номлар билан ўзаро муносабатлари очиб берилган;

Хоразм достонларидан тўпланган ономастик бирликларнинг мифонимлар, теонимлар ва бошқа турдаги номлар тарзида тарихий-қиёсий, тавсифий ва этник-этимологик хусусиятлари асосланган;

Хоразм достонларида учрайдиган ономастик бирликларнинг статистикаси келтирилиб, уларнинг таркибида содир бўлган фонетик ва морфологик ўзгаришлар аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хоразм достонларида қўлланилган ономастик бирликларнинг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Хоразм-Бухоро минтақасидаги достонлар тилида учрайдиган мифонимлар, теонимлар ва бошқа турдаги ономастик бирликларнинг қардош халқлар достонларидаги номлар билан ўзаро муносабатларига доир хулосалардан Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» (2012-2016) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2208-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм достонлари тилида қўлланилган ономастик бирликларга доир назарий қарашларни мукаммаллаштиришга эришилган;

Хоразм достонлари ономастикасида учровчи Авғон//Афғон (ﺍﻔﻐﺎﻥ), Арзирум (ﻋﺮﺿﺮﻮﻡ), Байрамали (ڊﻴﺮﻢﻋﻠﻰ), Балх (ڊڶخ), Басра (ڊصره), Бағдод (ڊﻐداد), Бадахшон (ﺒدﺧﺸﺎﻦ) каби номларнинг услубий-семантик ва ареал лингвистик хусусиятларига оид хулосалардан ОТ-Ф1-67 рақамли «Буюк ипак йўли минтақаси халқлари фольклорининг типологияси, миллий ўзига хослиги ва ёзма адабиёт ривожида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 6 июндаги 89-03-2208-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётда татбиқ этилиши Хоразм достонлари тилида учровчи кўплаб номларнинг лисоний-таркибий, этнолингвистик, тарихий-этимологик, таркибий-семантик эволюциясини типологик ўрганиш бўйича назарий умумлашмалар чиқаришга хизмат қилган;

диссертацияда келтирилган Хизир эли, Али эли, Каънон, Кўҳистон, Машҳад каби топонимлар, Жамшид, Жамила, Олимжон, Санамжон, Муштарий, Райҳон каби антропонимларнинг услубий-семантик хусусиятларига доир маълумотлардан «Мунаввар кун» кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 3 майдаги 669-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;

тадқиқот натижалари асосида чоп этилган «Хоразм халқ достонларидаги атоқли отлар луғати»да (ISBN: 978-9943-4659-7-8) 1000 дан ортиқ ономастик бирликлар изоҳланган. Илмий натижалар асосида луғавий бирликларнинг маънолари бойиган, изоҳлари мукаммаллашган.