OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мажитова Сабоҳат Жамиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
07 sen 2018

Мажитова Сабоҳат Жамиловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мажитова Сабоҳат Жамиловнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жомий ғазалиётидаги рамзий истилоҳларнинг луғавий ва мажозий маъноларини талқин қилиш усуллари”, 10.00.05–Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва адабиёти) (филология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil474.

Илмий раҳбар: Қуронбеков Аҳмадқул, филология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети. DSc.27.06.2017.Fil.02.03.

Расмий оппонентлар: Шокиров Туғрал Сирожович, филология фанлари доктори, профессор; Имомназаров Муҳаммад Cултанович, филология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Абдураҳмон Жомийнинг лирик асарлари конкорданс луғати асосида шоир ғазалларидаги рамзий ифодаларнинг лексик, мажозий ҳамда ирфоний-тасаввуфий маънолар оламини шоир яшаган давр сиёсий-ижтимоий, маънавий-мафкуравий ҳаёт воқелигидан келиб чиққан ҳолда талқин қилишнинг янги илмий усулларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Абдураҳмон Жомий ғазалларидаги рамзий ифодаларнинг табиий ва ижтимоий воқелик билан боғлиқлиги, шоирнинг ўзига хос маъно яратиш маҳорати, ижод услуби, бадиий тимсолларнинг денотатив ва коннотатив хусусиятлари, компонент, когнитив, қиёсий-таърихий ёндашувлар асосида далилланган;

шоир ғазалиётидаги шеърий мисра ва байтлараро ҳар бир луғавий бирликнинг метафоризация жараёнидаги динамик ҳолати, рамзийлиги, семантик структураси, коммуникатив-прагматик хусусиятлари, дистрибутив таҳлил асосида аниқланиб, уларнинг лексик, мажозий ҳамда ирфоний-тасаввуфий маъно белгилари очиб берилган;

Абдураҳмон Жомийнинг “Фотиҳат уш-шабоб”, “Воситат ул-иқд” ва “Хотимат ул-ҳаёт” девонлари асосида тузилган конкорданс-луғат ёрдамида  шоир ғазалларида учраган энг юқори частотали луғавий бирликларнинг лексик-семантик хусусиятлари аниқланган;

шоир девонларидаги бадиий тимсолларнинг фонетик сатҳ бирликлари, яхлит матнлар ҳудуди ҳамда матнлараро муносабатларини конкорданс-луғат орқали тадқиқ этиш тамойилларининг афзалликлари илмий-назарий жиҳатдан исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Абдураҳмон Жомий лирикасидаги рамзий истилоҳларнинг луғавий ва мажозий маъноларини талқин қилиш усуллари ва ушбу тадқиқот доирасида олинган илмий натижалар асосида:

шоир ғазалиётининг “Фотиҳат уш-шабоб”, “Воситат ул-иқд” ва “Хотимат ул-ҳаёт”девонларининг илмий-танқидий матнларини саралаш ва улар асосида конкорданс луғат тузиш, қўлланилган сўз шакли меъёрларини аниқлаш ва энг фаол сўзларни лексик-семантик гуруҳларга ажратиш, “дил”, “жон” ва “ишқ” каби бадиий тимсолларнинг лингвопоэтик талқинлари ва уларнинг семантик майдонидаги маънолар силсиласини тадқиқ қилиш усулларини аниқлаш тамойилларидан Ф-1-135 рақамли “Алишер Навоий асарлари конкордансининг илмий-услубий тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 5 майдаги 89-03-1683-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши Алишер Навоий “Хамса” достонларининг конкордансини тузиш, фаол тимсолларнинг лингвостатистик талқинлари ва уларнинг семантик майдонидаги маънолар силсиласини тадқиқ қилиш усулларини аниқлаш тамойилларини мукаммаллаштиришга имконият яратган;

тожик ва ўзбек классик адабиётнинг материаллари асосида шеърият тилининг маъновий хусусиятларини, бадиий нутқда қўлланилиши ва миллий ўзига хос хусусиятларини аниқлашда Ф-1-06 рақамли “Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналарининг синтези” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 17 июлдаги 89-03-2671-сони маълумотномаси). Илмий натижаларнинг татбиғи асосида ўзбек ва тожик классик шеърият тилининг маъно жилолари аниқланган, уларнинг бадиий услубда қўлланилиш услуби аниқлаштирилган, изоҳлари мукаммаллаштирилган;

Жомий ва Навоий асарларида кўтарилган умумбашарий муаммолар, мавзулар кўлами, миллий қадриятларга оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканалининг “Ижод завқи”, “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” туркумидаги кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканали ДУКнинг 2018 йил 4 майдаги O`Z/K-1-79-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши томошабинларни классик адабиёт намуналари билан таништиришда, қизиқарли ва оммабоп бўлишига муҳим аҳамият касб этган.