OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Бабаходжаев Рахимжан Пачехановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
06 sen 2018

Бабаходжаев Рахимжан Пачехановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Бабаходжаев Рахимжан Пачехановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гидродинамик жараёнларни жадаллаштириш асосида иссиқлик энергетикаси қурилмаларининг энергетик самарадорлигини ошириш усуллари», 05.05.04–Саноат иссиқлик энергетикаси (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Т153.

Илмий маслаҳатчи: Мухиддинов Джалалиддин Носирович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Алияров Бирлесбек Каниевич, техника фанлари доктори, профессор, академик (Қозоғистон Республикаси); Мирзаев Шавкат Мустақимович, техника фанлари доктори, профессор; Аббасов Ёрқин Содиқович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқлик энергетикаси ҳамда иссиқлик ишлатувчи қурилмаларининг (ёқиш мосламаси ва қувурли иссиқлик алмашгич мисолида) паст навли қаттиқ ёқилғини жадаллаштирилган қайнаш қатламида ёқишнинг энергия самарадор янги технологиясини ишлаб чиқиш, қурилма конструкциясини такомиллаштириш орқали гидродинамик ва иссиқлик алмашиниш жараёнларини жадаллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

циркуляция қайнаш қатлами тамойилларидан фарқ қилувчи, шу билан бирга классик қайнаш ва фавворали қатламлар тамойилларига асосланган жадаллаштирилган қайнаш қатламининг физик моҳияти гидродинамик қонуниятлар асосида аниқланган;

юқори кулли кўмирни ёқиш учун классик фавворали ва қайнаш қатламлар тамойиллари асосида яратилган янги жадаллаштирилган қайнаш қатламли кўп функцияли ўтхона жиҳозининг такомиллаштирилган конструкцияси ва энергия самарадор технологияси ишлаб чиқилган;

жадаллаштирилган қайнаш қатламининг газ ва қаттиқ заррачалар тезлиги, қаттиқ заррачаларининг концентрацияси, ишчи камеранинг геометрик параметрларига нисбатан қаттиқ заррачалар-газ аралашмаси босимининг қатлам баландлиги бўйича йўқотилиши каби характерли кўрсаткичларини ифодаловчи математик модель ишлаб чиқилган;

жадаллаштирилган қайнаш қатлами гидродинамикасининг муҳим параметрлари бўлмиш газ ва заррачаларнинг вертикал ўқ бўйича тезликлари, ишчи камерада қаттиқ заррачанинг массаси ва ўлчамига боғлиқ ҳолда максимал баландликка кўтарилиши, қаттиқ заррачалар концентрацияси ва босим йўқотилишининг ишчи камера баландлиги бўйича ўзгаришининг экспериментал ва назарий графиклари ҳамда аналитик тенгламалари олинган;

иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг қувурларига ўрнатиладиган ва суюқлик оқими кинетик энергияси ҳисобига тебранма ҳаракатга келтириладиган локал турбулизаторининг янги конструкциялари ишлаб чиқилган;

суюқлик оқимининг кинетик энергияси ҳисобига тебранадиган локал турбулизаторнинг иссиқлик алмашинув қувурларида гидродинамик ва иссиқлик алмашиниш жараёнларини жадаллаштиришнинг физик моҳияти ва турбулизатор элементлари ҳамда турбулизация майдонининг доимий тебранма ҳолатда бўлиши гидродинамик қонуниятлар асосида аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Иссиқлик энергетикаси қурилмаларининг (ёқиш мосламаси ва қувурли иссиқлик алмашгич) самарадорлигини ошириш, уларнинг асосий иссиқлик-техникавий ва конструктив параметрларининг рационал қийматларини аниқлаш, гидродинамик ва иссиқлик жараёнларини моделлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:

жадаллаштирилган қайнаш қатламли кўп функцияли ўтхона жиҳозининг такомиллаштирилган қурилмасига Ўзбекистон Респуликаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Полидисперс материалларга иссиқлик ишлов бериш ёки қаттиқ ёқилғиларни ёқиш учун қурилма» №IAP 04840-2014 й.). Натижада саноат корхонасида йилига 4,7 млн. нм3 табиий газни тежаш имкони яратилган;

иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг қувурларига ўрнатиладиган ва суюқлик оқими кинетик энергияси ҳисобига тебранма ҳаракатга келтириладиган локал турбулизатор конструкциясига Ўзбекистон Респуликаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган («Иссиқлик алмашиниш қувирининг турбулизациялаш қурилмаси» №IAP 04514-2012 й.). Натижада саноат корхонасида йилига 1,0 млн. кВт∙соат электр энергияни тежаш имкони яратилган;

жадаллаштирилган қайнаш қатлам технологияси полидисперс материалларни қуритиш, қиздириш, куйдириш ва газификациялаш учун «Средазцветметэнерго» АЖнинг ишлаб чиқариш цехида жорий этилган («Средазцветметэнерго» АЖнинг 2018 йил 26 июндаги 62-сон маълумотномаси). Натижада корхонада йилига 3,0 млн. нм3 табиий газни тежаш имкони яратилган;

жадаллаштирилган қайнаш қатлам технологияси полидисперс материал қаттиқ заррачаларини уларнинг ўлчами ва зичлиги бўйича сепарация қилиш, намлаш, совутиш ҳамда майда заррачаларни чўктириб тутиб қолиш учун «Средазцветметэнерго» АЖнинг ишлаб чиқариш цехида жорий этилган («Средазцветметэнерго» АЖнинг 2018 йил       26 июндаги 62-сон маълумотномаси). Натижада корхонада йилига 26 000 кВт∙соат электр энергияни тежаш имкони яратилган.