OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Уринов Ойбекнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
11 avg 2018

Уринов Ойбекнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Уринов Ойбекнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эпидемиологик, даволаш – диагностика ва прогностик параметрларни ўткир коронар  синдроми/ўткир миокард инфаркти бор  беморларда ўрганиш (регистр маълумотларига таяниб)”, 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2018.1.PhD/Tib34.

Илмий раҳбар: Мамутов Рефат Шукриевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.26.04.2018.Tib.64.01.

Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори; Турсунов Хатам Хасанбаевич  тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.  

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮИКнинг ўткир шаклларида эпидемиологик кўрсаткичларни, прогнозни ва тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни ўрганиш асосида ЎКС/ЎМИли беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни  такомиллаштириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

анамнезида юрак ишемик касаллиги бор беморлар орасидан тўсатдан ўлим содир бўлишида бета – адреноблокаторлар, антиагрегантлар ва статинларни  бир вақтнинг ўзида қабул қилмай қўйишлари юқори даражадаги прогностик кўрсаткичига (72,9%) эга эканлиги исботланган; 

тўсатдан ўлим содир бўлишида илк бор аниқланган қандли диабет, чекиш, артериал қон босимини ошишининг роли, шунингдек, анамнезида ишемия касаллиги мавжудлиги баҳоланган ва улар биргаликда келиши юқори даражадаги башоратлик кўрсаткичга эга эканлиги аниқланган;

стационаргача бўлган даврда миокард инфарктидан юзага келган ўлимда беморларда уч ва ундан ортиқ коронар томирларда атеросклеротик ўзгаришлар мавжудлиги исботланган;

ўткир коронар синдроми/ўткир миокард инфарктининг  юзага келишида сурункали анемия роли баҳоланган ва у прогностик индексга эгалиги исботланган;

ўткир коронар синдромини/ўткир миокард инфарктининг  юзага келишдаги клиник белгилари баҳоланганда, асосан, тўш орқасида оғриқ, ҳолсизлик ёки хансирашлар бирга келиши  аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ЎКС/ЎМИ ўтказган беморларда шу касалликларнинг ривожланишига олиб келувчи омилларни ўрганиб чиқиш, прогностик мезонларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ЎКС/ЎМИ ўтказган беморларнинг хавф – стратификацияси услубларининг касалланиш ривожланиши хавфи, ўлим даражасини аниқлаш, уларни бирламчи ва иккиламчи профилактика қилиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш  бўйича “Юрак қон-томир касалликлари хавф омиллари” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги  8н-д/117-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЎКС/ЎМИ ўтказган беморларда ўлим содир бўлишида  хавфли омилларни тўткан ўрни ва ҳаёт прогнозини баҳолаб, керакли тавсиялар бериш имкониятини яратган;

ЎКС/ЎМИ юзага келтирадиган хавф омиллари ва юрак қон-томир касалликлари клиник белгиларни биргаликда келиши баҳоланган “Юрак қон-томир касалликлари хавф омиллари” услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги № 8н-д/117-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма умумий юрак қон-томир хавфини баҳолашга, клиник якунларнинг яхшиланишига ва ХОлари борасида  профилактик тадбирларни ўтказишга имкон берган;

ЎКС/ЎМИ беморларда ёш, жинс, чекиш статуси, қандли диабет, систолик артериал босимни  ҳисобга олган ҳолда, юрак қон-томири кассалликлари хавфини  аниқлаш мақсадида “Юрак-қон томир хавфини баҳолаш учун дастур” тиббиёт амалётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/117-сон маълумотномаси). Мазкур дастур ёрдамида умумий холестерин миқдорини текшириш имкони бўлмаган тиббиёт муассасаларида ёш, жинс, чекиш статуси, қандли диабет, систолик артериал босимни  ҳисобга олган холда, юрак қон – томири кассалликлари хавфи аниқланиб, ҳаёт сифати кўрсаткичининг ўзгаришига, айниқса касалликнинг ўткир шаклларидан юзага келадиган асоратларни яқин ва олисдаги прогностик кўрсаткичларини яхшиланишига олиб келишга имкон берган.