OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Тажибаев Сойиб Самижоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
10 avg 2018

Тажибаев Сойиб Самижоновичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Тажибаев Сойиб Самижоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир яккакурашчиларнинг комплекс тайёргарлигида ҳаракатли ўйинлар­ни қўллаш методикасини илмий-педагогик асослаш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.DSc/Ped74.

Илмий маслаҳатчи: Халмухамедов Рустам Деканович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.

Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мовшович Алег Давидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир яккакурашчиларнинг комплекс тайёргар­лигида ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикасини илмий-педагогик асослаш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ўсмир яккакурашчиларда танланган спорт тури бўйича ўқув-машғулот­ларга бўлган мотивациянинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар ва спорт тўгаракларини ташлаб кетиш сабаблари [“cпорт турини танлашда адашиш”, “оғир жисмоний юкламалар”, “машғулотлар билан шуғулланишга мотивация­нинг мавжуд эмаслиги”, “ўйин машғулотларининг камлиги”, “бир хилдаги усуллар”, “қариндошлари ҳамда яқинларининг бокс спорт тури юзасидан етарлича тушунчага эга эмаслиги” ва бошқалар] ҳамда спорт билан шуғулланишга бўлган мотивация аниқланган;

бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ўсмир яккакурашчиларнинг комплекс тайёргарлигида спорт турларига турдош табақалаштирилган ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикаси ишлаб чиқилган;

ўсмир яккакурашчиларнинг махсус жисмоний, психофизиологик, техник тайёргарликлари жараёнини сифатли баҳолаш ва назорат қилишни таъмин­ловчи компьютер дастури ишлаб чиқилган;

ҳаракатли ўйинлар ва бокс, таэквондо спортига хос ҳаракат фаолиятлари биокинематикаси ўзаро таққосланиб, ҳаракатли ўйинлардаги елка нуқтасининг ҳаракат траекторияси 85°бурчак остида бурилиши, боксчиларда тўғридан ва ёндан зарба бериш вақтидаги елканинг ҳаракат траекторияси 87°бурчак остида бурилиши, ўйин вақтида иштирокчининг рақибга нисбатан перпендикуляр ҳолатга ўтиши, тос қисмининг айланма –  қайрилиш кўринишидаги ҳаракатланиши 62,5°, боксчиларнинг тўғридан ва ёндан зарба бериш вақтда эса ушбу ҳаракат 72,2°бурчак остида бурилиши [r=0,85] аниқланган;

яккакураш спорт турларида ҳаракат тузилмаси ва ўзлаштирилаётган техник ҳаракатлардаги мушак кучланишлари хусусиятига, базавий ҳаракатлар техникасининг биомеханикавий тавсифларига мувофиқ ҳолда базавий техник кўникмаларни муваффақиятли эгаллашга ёрдам берувчи ҳаракатли ўйинлар табақалаштирилган;

ўсмир яккакурашчиларнинг ўқув-машғулотлар жараёнида ҳаракатли ўйинлардан шуғулланувчиларнинг комплекс тайёргарлигини такомиллашти­рувчи восита сифати­да мақсадли фойдаланишнинг методик ёндашувлари ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўсмир яккакурашчиларнинг комплекс тайёргарлигида ҳаракатли ўйинларни қўллаш методикасини илмий-педагогик асослаш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:

ўсмир яккакурашчиларнинг психологик тайёргарлигида ҳаракатли ўйинлар “Boks nazariyаsi va uslubiyati” (рўйхатга олиш рақами-335-034, 2017 й.) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган. Натижада ўсмир боксчиларнинг вазиятга хос хавотирланиш кўрсаткичи 16-17%га яхшиланишига, спорт мотивациясининг 21-23%га ривожла­нишига хизмат қилган;

бошланғич тайёргарлик босқичида ўсмир яккакурашчиларнинг комплекс тайёргарлигида табақалаштирилган ҳаракатли ўйинлар “Sport va harakatli o‘yinlar (milliy vа hаrаkаtli o‘yinlаr)” (рўйхатга олиш рақами-274-275, 2018 й.) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган. Натижада 11-13 ёшли боксчиларнинг тезкор куч сифатлари 19-21%га, портловчан чидамлилик индекси 29-31%га, портловчан чидам­лилик коэффициенти 25-28%га, иш қобилияти­нинг креатинфосфат индекси 111-113%га ўсишига эришилган;

яккакурашчиларнинг махсус жисмоний ва психофизиологик тайёргар­лигини сифатли баҳолаш ва назорат қилишда замонавий инструментал  дастур “Sport pedagogik mahoratini oshirish (Boks)” (рўйхатга олиш рақами-434-293, 2017 й.) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган]. Натижада ишлаб чиқилган дастурдаги назорат машқлари ахборотлилиги, валидлиги, ишончлилиги, олинган натижаларни тез ва аниқ қайта ишлаб чиқишдаги самарадорлиги амалиётда исботлаш имконини берган;

ҳаракатли ўйинлар ва яккакураш спорт турларига хос ҳаракат фаолият­лари кинематикасини қиёсий таҳлил қилишда 3D ўлчам ёрдамида аниқлаш методикаси “Boks nazariyаsi va uslubiyati” (рўйхатга олиш рақами-335-034, 2017 й.) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган. Натижада ҳаракатли ўйинлардаги елка нуқтасининг ҳаракат траекторияси 85° бурчак остида бурилиши, боксчиларда тўғридан ва ёндан зарба бериш вақтидаги елка нуқтасининг 87° бурчак остида бурилиши, ўйин вақтида иштирокчининг рақибга нисбатан перпендикуляр ҳолатга ўтиши, тос қисмининг айланма – қайрилиш кўринишидаги ҳаракатланиши 62,5° бурчак остида, боксчилар­нинг тўғридан ва ёндан зарба бериш вақтда эса ушбу ҳаракат 72,2° бурчак остида амалга оширилишини аниқлаш имконини берган;

яккакураш спорт турларида ҳаракат тузилмаси ва ўзлаштирилаётган техник ҳаракатлардаги мушак кучланишлари хусусиятига, базавий ҳаракатлар техникасининг биомеханикавий тавсифларига мувофиқ ҳолда базавий техник кўникмаларни муваффақиятли эгаллашга ёрдам берувчи ҳаракатли ўйинлар “Boks nazariyаsi va uslubiyati” (рўйхатга олиш рақами-335-034, 2017 й.) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган. Натижада 11-13 ёшли боксчиларда оёқлар ёрдамида ҳимояланиш ҳаракатлари 9-13% га, қўллар ёрдамида ҳимояланиш ҳаракатлари 11-15%га, гавда ёрдамида ҳимояланиш ҳаракат­лари 17-19%га яхшиланишига хизмат қилган;

ўсмир яккакурашчиларнинг комплекс тайёргарлигини такомиллаштирувчи восита сифатида ҳаракатли ўйинлардан мақсадли фойдаланишнинг методик ёндашув­лари ишлаб чиқилиб “Sport va harakatli o‘yinlar (milliy vа hаrаkаtli o‘yinlаr)” (рўйхатга олиш рақами-274-275, 2018 й.), “Taekvon­do nazariyаsi va uslubiyati” (рўйхатга олиш рақами -32-027, 2017 й.) дарслиги мазмунида ўз ифодасини топган. Натижада 11-13 ёшли боксчиларнинг чаққонлик сифати 11,8-13,5%га, тезкор-куч сифатлари 15-17%га, куч сифати 18,5-23,8%га, эгилувчанлик 41-47%га, чидамлилик 14-16%га ўсишига, 10-13 ёшли таэквондочиларнинг тезкор-куч сифатлари 18-21%га, портловчан чидамлилик индекси 28-33%га, портловчан чидамлилик коэффициенти 25-28%га, иш қобилиятининг креатинфосфат индекси 31-32%га ўсишига эришилган.