OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рискиев Умидулла Рахматуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
18 sen 2018

Рискиев Умидулла Рахматуллаевичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рискиев Умидулла Рахматуллаевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Операциядан кейинги қорин ичи асоратларининг ташхиси ва даволашда дастурланган видеолапароскопия», 14.00.40–Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib178.

Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдухаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.

Расмий оппонентлар: Миннуллин Ильдар Пулатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Эрметов Азиз Ташметович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: И.И.Джанелидзе номли Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-текшириш институти давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: эндохирургик амалиётларни такомиллаштириш ва янги ташхис-даво алгоритмини ишлаб чиқиш йўллари билан операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратларни ташхислаш ва даволашда эгилувчан эндоскоп билан амалга ошириладиган видеолапароскопия усули ишлаб чиқилган;

эгилувчан эндоскоп билан амалга ошириладиган дастурланган видеолапароскопия самарадорлигини ошириш мақсадида қорин бўшлиғида лапароскопия ва манипуляциялар учун қурилмаси ишлаб чиқилган;

дренаж найларни ичидаги фибрин тиқинларни тозалаш мақсадида қорин бўшлиғини дренажлаш учун қурилма ишлаб чиқилган;

лаборатория ва инструментал маълумотларни ҳисобга олган ҳолда операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратларининг дифференциал операцион тактикасини танлаш учун ташхисий даволаш услуби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратли беморларда ташхис ва даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«видеолапароскопия усули» учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 04782-2012 й.). Таклиф этилган усулни операциядан кейинги даврда беморларда қўлланилиши ташхис қўйишнинг вақтини қисқартириш ҳамда беҳуда релапаротомия сонини камайтириш имконини берган;

«қорин бўшлиғини дренажлаш учун қурилма»га Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали қурилмага патенти олинган (FAP 00858-сон фойдали модел учун патент, 2012 йил). Таклиф этилган қурилмани перитонитли беморларда қўлланиши ўрнатилган дренаж найларнинг ўтказувчанлигини яхшиланишини имконини берган;

«қорин бўшлиғида лапароскопия ва манипуляциялар ўтказиш учун найча» Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигидан фойдали қурилмага патенти олинган (№FAP 00961-2013 й.). Такомиллаштирилган ушбу қурилма операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратининг ташхиси самародорлигини ошириш имконини берган;

операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратининг ташхиси ва беморларни даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, РШТЁИМ, тез тиббий ёрдам кўрсатиш клиникаси ва РШТЁИМнинг Тошкент вилояти филиали амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 27 февралдаги 8н-д/29-сон маълумотномаси). Тадқиқот олинган натижалар операциядан кейинги эрта қорин ичи асоратининг ташхиси сифатини яхшилаш, беҳуда релапаротомиялар сонини 5,2%дан 1,6%гача ва ўлим кўрсаткичини 71,4%дан 40,9% гача камайтириш имконини берган.