OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Расулова Феруза Файзуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
 
06 avg 2018

Расулова Феруза Файзуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

Расулова Феруза Файзуллаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда агрессив хулқ-атвор намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06–Ёш даврлари ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Psi43.

Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскараевна, психология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.

Расмий оппонентлар:  Жабборов Азим Мелиқулович,психология фанлари доктори, профессор; Тўйчиева Саодат Меликузиевна, психология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда агрессив хулқ-атвор намоён бўлишининг психопрофилактикаси ва психокоррекцияси тадбирлари самарадорлигини ошириш ҳамда методик жиҳатдан такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кичик, ўрта, катта ўсмирларга хос агрессив майлларнинг табақалаштирилган ички эволюцияси ҳамда агрессия шакллари ўртасидаги боғлиқликни жинсга кўра тафовутланишининг  хулқ-автор ва ижтимоий муносабатларини шартловчи психологик омиллари аниқланган;

ота-она билан бола муносабатларида қабул қилиш ва кооперация тарбия услублари агрессиянинг кучайишини ҳамда авторитар гиперижтимоийлашув тарбия услуби агрессиянинг  пасайишини таъминловчи  психологик омиллар эканлиги аниқланган;

агрессив ўсмирлар хулқ-атворини психопрофилактика қилиш ва психокоррекциялаш мақсадида “Хулқ-атворни модификациялаш тренинги” психологик тренинг дастури ишлаб чиқилган;

агрессияга мойил ўсмирлар хулқ-атворини психопрофилактика қилиш ва психокоррекциялаш мақсадида  ота-оналар, педагоглар ва психологлар ҳамкорликда самарали иш олиб боришининг алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўсмирларда агрессив хулқ-атвор намоён бўлишининг психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ўсмирлик даврида агрессив хулқ-атворнинг ёш, жинс ва индивидуал психологик хусусиятларини аниқлаштириш юзасидан тўпланган маълумотлар умумий ўрта таълим мактаблари педагогик жамоаси билан олиб бориладиган психологик маърифат ишларини амалга оширишда қўлланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 01-477-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида педагогларнинг муаммоли ўқувчи ёшлар билан ишлашда индивидуал ёндашув малакаларини такомиллаштиришга эришилган;

агрессивликнинг ўсмирлик давридаги ички эволюцияси ва мотивлари хақидаги педагогик тасаввурлар бўйича йиғилган билимлар умумтаълим мактаблари амалий психологлари касбий тайёргарлигини ошириш учун қўлланган (Республика Психологик-педагогик ташхис марказининг 2018 йил 1  майдаги 01/10-01-88-сон маълумотномаси). Бу эса умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга психологик ёрдам амалиёти сифатини оширишга хизмат қилган;

агрессив хулқ-атворга мойилликни коррекция қилиш учун мўлжалланган ижтимоий-психологик тренинг дастурини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш юзасидан олинган натижалар умумий ўрта таълим мактаби психологик хизмат тизимига жорий қилинган (Республика Психологик-педагогик ташхис марказининг 2018 йил 1  майдаги 01/10-01-88-сон маълумотномаси). Бу эса умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари фаолиятининг методик базаси таъминотини яхшилашга ёрдам берган;

агрессияга мойил ўсмирлар хулқ-атворини психопрофилактикаси ва психокоррекциялаш мақсадида  ота-оналар, педагоглар ва психологлар ҳамкорликда самарали иш олиб бориши  алгоритмини ишлаб чиқишга доир қўлга киритилган натижалар, ишлаб чиқилган методик воситалар таълим муассасаси психологлари, педагоглари, ота-оналар билан амалий ва илмий-маърифий тадбирлар ўтказишда қўлланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2017 йил 14 ноябрдаги 01-477-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида мактаб ва оила ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга эришилган.