OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Алиев Мансур Абдухоликовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
25 iyul 2018

Алиев Мансур Абдухоликовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Алиев Мансур Абдухоликовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Посттравматик церебрал арахноидитларнинг замонавий диагностикаси ва комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.1.PhD/Tib121.

Илмий раҳбар: Мамадалиев Абдураҳмон Маматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.28.02.2018.Tib.62.01.

Расмий оппонентлар: Аҳмедиев Маҳмуд Мансурович, тиббиёт фанлари доктори; Маҳкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фужита тиббиёт университетининг Нейрохирургия департаменти (Япония).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: посттравматик церебрал арахноидитларда замонавий лаборатор ва нейровизуализация усулларининг (МСКТ, МРТ, МРС) диагностик аҳамиятини аниқлаш ва нейрохирургик комплекс даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

посттравматик церебрал арахноидит кузатилган беморларда бош миянинг диффуз ва ўчоқли ўзгаришлари бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлмаган ҳолда алоҳида ифодаланиши ҳамда диффуз ўзгаришларда атрофик жараённинг кечиши ва ликвор йўлларининг кенгайиши, ўчоқли ўзгаришларда эса кистоз, глиоз ва чандиқли жараёнларнинг устунлик қилиши исботланган;

посттравматик церебрал арахноидитларда қон зардоби ва ликвордаги еттита макро- ва микроэлементлар миқдорий ўзгаришлари (K, Ca, Cl миқдорининг пасайиши, Na, Fe, Mg, P лар миқдорининг эса меъёрий кўрсаткичдан баланд бўлиши) исботланган;

посттравматик церебрал арахноидитларни даволашда нейрохирургик миниинвазив эндолюмбал озон ва пирацетам инсуффляцияси ва эндокистал озон юбориш йўли билан даволаш услуби такомиллаштирилган;

посттравматик церебрал арахноидитларни МР-спектроскопия ёрдамида текшириш натижасида бош мияда юз берган диффуз ва ўчоқли ўзгаришлар соҳасидаги локал метаболитларнинг патологик субстрат характерига кўра, NAA, Сh, Cr, Gl-ларнинг миқдорий камайиши ва La, Ala каби анаэроб метаболитларнинг кўпайиши исботланган;

посттравматик церебрал арахноидитларда эндолюмбал озон ва пирацетам инсуффляцияси ҳамда арахноидал кисталарга эндокистал озон юбориш усуллари билан даволашдан кейин қон зардоби ва ликвордаги макро- ва микроэлементлар миқдорининг меъёрлашиши клиник-неврологик симптомлар регрессияси билан коррелятив боғлиқ эканлиги исботланган;

посттравматик церебрал арахноидит кузатилган беморларда клиник-неврологик, нейрорентгенологик, лаборатор текширувлари ҳамда эндолюмбал озон ва пирацетам инсуффляцияси ва эндокистал озон юбориш усулларидан иборат бўлган комплекс ташхислаш ва нейрохирургик даволаш ҳаракатлари тизими ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Посттравматик церебрал арахноидитларни ташхислаш ва нейрохирургик даволашни такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Посттравматик церебрал арахноидитларни даволашда эндолюмбал озон ва пирацетам инсуффляцияси ва эндокистал озон юбориш йўли билан бажариладиган такомиллаштирилган жарроҳлик услуби Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-клиникаси нейрохирургия бўлимида, Самарқанд шаҳри тиббиёт бирлашмаси нейрохирургия бўлимида ва Самарқанд вилоят травматология ва ортопедия шифохонасининг нейрохирургия бўлимида, Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази нейрохирургия бўлими амалиётида услубий тавсиянома сифатида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 14 октябрдаги 8н-д/61-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ПТЦАларни ташхислаш сифатини яхшилаш ҳамда даволаш услубларини оптимизациялашга имкон яратиб, касалликдаги клиник-неврологик ўзгаришларнинг сезиларли ижобий ўзгаришига, яъни оғир даражали ўчоқли симптомларнинг ўртача 3 мартага, кучли ифодаланган умумий мия симптомларининг 7,5 мартагача камайишига; эпилептик хуружларнинг 82,9% беморларда тўхташига сабаб бўлди, бу эса иқтисодий жиҳатдан даволашнинг қулайлигини таъминлаган.