OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ахмедов Джаббархан Джамалхановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
24 iyul 2018

Ахмедов Джаббархан Джамалхановичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ахмедов Джаббархан Джамалхановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Thielaviopsis basicolaни ўрганиш асосида ғўзанинг қора илдиз чириш касаллигига чидамли селекцион ашёлар яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Qх54.

Илмий маслаҳатчи: Автономов Виктор Александрович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qх.13.01.

Расмий оппонентлар: Нариманов Абдужалил Абдусаматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ризаева София Мамедовна, биология фанлари доктори, профессор; Хасанов Ботир Очилович, биология фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг жанубида T.basicola касаллиги билан зарарланган ўсимликлардан ажратиб олинган T.basicola замбуруғининг юқори патогенли штаммидан сунъий зарарлантирилган фонда турлараро ва навлараро дурагайлаш асосида янги селекцион қимматли бошланғич, дурагай ва селекцион ашёларни яратишдан иборат.

II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор T.basicola замбуруғининг янада агрессив абориген штаммлари ажратиб олинган, уларнинг патогенлиги аниқланган;

T.basicolaнинг ажратиб олинган ва селекцион штаммларидан фойдаланган ҳолда суньий (лаборатория ва дала шароитида) зарарланган фон яратилган;

G.hirsutum ва G.barbadense турларига мансуб ғўза навлари иштирокида яратилган бошланғич ва дурагай ашёларни назорат (табиий) фонида ҳамда T.basicola патогени билан сунъий зарарлантирилган фонда баҳоланган;

T.basicola билан зарарланишга юқори чидамли ва қимматли хўжалик белгиларининг юқори кўрсаткичларига эга ўрта ва ингичка толали ғўза навларини дурагайлашга жалб этиш самарали эканлиги аниқланган;

ғўза ўсимлигининг T.basicola билан зарарланиш белгисининг ўзгарувчанлиги, ирсийланиши наслдан-наслга берилиши ва тезпишарлик, ўсимлик маҳсулдорлиги, тола сифати ва миқдори билан боғлиқлигининг айрим генетик қонуниятлари, кам зарарланадиган ота-она намуналарининг тўлиқсиз доминантлик самараси аниқланган;

сунъий фонда ажратилган ва чатиштиришда фойдаланилган, зарланган навлар бошланғич шакллар, юқори чидамлиликка эга дурагай ва селекцион ашёлар ҳамда қора илдиз чириш касаллигига чидамлиликни юқори тезпишарлик, ҳосилдорлик ва миқдори тола сифати уйғунлашган янги навларни яратиш самаралиги аниқланган;

сунъий зарарлантирилган фондан фойдаланилган ҳолда T.basicola билан кучсиз зарланган навлар турлараро ва навлараро чатиштириш асосида T.basicola касаллигига юқори чидамлилиги билан бир қаторда, муҳим хўжалик белгилари мажмуига эга  бўлган ғўзанинг дурагайлари, оила, тизма ва навлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Thielaviopsis basicolaни ўрганиш асосида ғўзанинг қора илдиз чириш касаллигига чидамли селекцион ашёлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

ғўзанинг С-6575 нави учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти олинган (NAP 0019). Натижада ўрта толали С-6575 ғўза нави назорат навига нисбатан гектаридан 14,9 фоиз юқори рентабеллик даражасига эришилган;

сунъий зарарлантирилган дала ва лаборатория фонларида турлараро ва навлараро дурагайлаш асосида янги ўрта толали С-6575 ҳамда ингичка толали Сурхон-104 ғўза навлари яратилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил ноябрдаги 02/20-612-сон маълумотномаси). Натижада ушбу янги яратилган ўрта толали С-6575 ва янги ингичка толали Сурхон-104 навлардан гектаридан 7,0 ва 3,8 центнер қўшимча пахта ҳосили олишга эришилган;

турлараро дурагайлаш асосида яратилган янги қора илдиз чириш касаллигига юқори чидамли, маҳсулдор, тезпишар, юқори тола чиқими ва IV тип тола сифатига эга янги ўрта толали С-6575 ғўза нави 2017 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида “Қизил-Ровот” янги ғўза навларини дастлабки кўпайтириш элита уруғчилик хўжалигида 3,7 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил ноябрдаги 02/20-612–сон маълумотномаси). Бунда ўрта толали С-6575 ғўза навидан гектарига қўшимча 7,0 центнер пахта ҳосили олинган, рентабеллик даражаси 27,2 фоизни ташкил этган;

навлараро дурагайлаш асосида яратилган янги қора илдиз чиришга чидамли янги ингичка толали Iа типга мансуб Сурхон-104 нави 2017 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Жарқўрғон” дастлабки кўпайтириш элита уруғчилик хўжалигида 2,6 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 02/20-612-сон маълумотномаси). Натижада ингичка толали Сурхан-104 ғўза навидан гектарига 3,8 центнер қўшимча пахта ҳосил олинган, рентабеллик даражаси 97,8 фоизни ташкил этган.