OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Ҳайдаров Муродилла Махмуталиевичнинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
23 iyul 2018

Ҳайдаров Муродилла Махмуталиевичнинг фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Ҳайдаров Муродилла Махмуталиевичнинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизимининг шаклланиши, босқичлари ва моҳияти (1917–1941 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Tar30.

Илмий маслаҳатчи: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.

Расмий оппонентлар: Юлдуз Алимовна Эргашева, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Расулов Бахтиёр Мухаммаджонович, тарих фанлари доктори.

 Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.

II. Тадқиқотнинг мақсади: 1917–1941 йилларда Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизимининг шаклланиши, даврий босқичлари ва тоталитар моҳиятини очиб беришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизимининг шаклланиши, босқичлари ва моҳиятининг тарихий жиҳатлари, совет давлатчилиги генезисининг тамойиллари ва синфийликка асосланган бошқарув тизимининг тоталитар характери исботланган;

Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизимининг  босқичлари Туркистон АССРда тоталитар бошқарув тизимининг ўрнатилиши (1917–1924йй.) ва Ўзбекистон ССРда маъмурий буюруқбозликка асосланган бошқарув тизимининг қарор топиши (1925–1941й.)  каби даврларнинг узвийлиги ва фарқли жиҳатлари ёритилиб, синфийликка асосланган совет давлатчилиги бошқарув тизими иерархиясининг коммунистик партия измида бўлганлиги, ундаги махфий иш юритиш тизими, давлат бошқаруви органлари устидан сиёсий назорат ўрнатилганлиги очиб берилган;

Ўрта Осиёда амалга оширилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати миллий манфаатларини ҳисобга олмасдан ўтказилганлиги, марказий ташкилотларининг маъмурий буйруқбозлик тизими асосида фаолият кўрсатганлиги, ягона тарихий, иқтисодий ва географик маконга эга бўлган Туркистон минтақасини парчаланиши  оғир оқибатларга олиб келганлиги туфайли юзага келган маҳаллий аҳолининг норозилиги исботланган;

Ўзбекистондаги партия ва ҳукумат органларининг Марказ билан боғлиқ  сиёсатида мустамлакачилик хусусияти сақлаб қолинганлиги ҳамда маҳаллий аҳоли манфаатлари учун курашаётган миллий раҳбар ходимларнинг фаолияти ёритилган. Ўзбекистонда партия ташкилотлари ва совет идоралари фаолиятидаги нуқсонларнинг бошқарувга салбий таъсири қиёсий очиб берилган;

Собиқ иттифоқ манфаатлари кўзланган иқтисодий сиёсатда марказий ташкилотлар (главкизм) фаолияти комплекс тарзда очиб берилиб, Иттифоқнинг “ягона халқ хўжалиги” режасига биноан Ўзбекистон ССР хомашё етказиб берувчи иқтисодий ҳудуд сифатида қолганлиги иқтисодий инқироз ҳамда очарчиликни келиб чиқишига муҳим туртки бўлганлиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда совет давлати бошқарув тизимининг шаклланиши, босқичлари ва моҳиятига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

Туркистонда октябрь тўнтарилиши ва совет ҳокимиятининг ўрнатилиши, Марказнинг ваколатли органлари мустабид бошқарувнинг негизи эканлиги ҳақидаги илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” дарслиги (Тошкент, 2003), шунингдек, совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тадбирларининг мустамлакачилик моҳияти ҳамда ХХ аср 20-йиллари иккинчи ярми 30-йиллардаги сиёсий қатағонлар, Ўзбекистон ССРдаги компартия ва ҳукумат ташкилотларининг ваколатлари борасидаги илмий хулосалар Ф. 1-32 рақамли грант доирасидаги “Ўзбекистон тарихи” дарслигида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 17 апрелдаги 4-сон буйруғи) Қўлланилган натижалар Ўзбекистон тарихининг мазкур даврига оид тадқиқотларни тарихий далиллар ва манбалар билан таъминлашга хизмат қилган ҳамда талабаларда тарихий билимларни шакллантиришда хизмат қилган;

Ўзбекистонда партия ташкилотлари ва совет идоралари фаолиятидаги нуқсонларнинг бошқарувга салбий таъсири Ўзбекистон тарихи, Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва маҳаллий ўз-ўзини бошқарув йўналишлари учун таёрланган Давлат таълим стандартлари (ДТС) мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2016 йил 6 октябрдаги 04/2-4958-сон маълумотномаси). ДТСдаги тегишли фанларнинг талабларида Туркистонда совет давлатини зўравонлик ўрнатилиши, совет давлатининг сиёсий бошқаруви ҳамда Ўзбекистонда иқтисодий сиёсатнинг марказ манфаатларига бўйсундиришнинг оқибатлари ҳақида кўникмаларга эга бўлишига хизмат қилган;

Совет тоталитар бошқарув тизимининг Ўзбекистонда сиёсий марказлаштириш учун олиб борган ишлари бўйича олинган илмий хулосалар Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозицияларининг “1917 йилдаги Октябрь тўнтариши”, “Совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва тоталитар тузумнинг қарор топиши” мавзуидаги бўлимларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2016 йил 10 октябрдаги 3/1255-1243-сон маълумотномаси). Бунда Ўзбекистон ССР бошқарув тизимининг шаклланиши ва ҳолати, Ўзбекистондаги ҳукумат ва партия органларининг ваколатлари фаолияти, партия органларининг ўзаро ва Марказ билан сиёсати архив манбалари ва бошқа маълумотлар асосида очиб берилган;

Туркистон АССРда большевикларнинг якка партия ҳукмронлигининг вужудга келтирилишини тадқиқ этиш ҳамда миллий коммунистларнинг марказлаштириш сиёсатига муносабатини таҳлил қилиш юзасидан олинган илмий хулосалардан “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи экспозицияларининг “1937–1938 йиллардаги сиёсий қатағонлар” ва “1940–1950 йиллардаги сиёсий қатағонлар” мавзуидаги бўлимларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академиясининг 2016 йил 10 октябрдаги 3/1255-1243-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларда XX аср биринчи ярмида ўзбек қишлоқларидаги аҳвол, шунингдек, совет ҳокимиятининг асосий таянчи деб қаралган ишчилар ўртасида ҳам большевиклар сиёсатига қарши кучли норозилик ҳаракатларини исботлаш орқали кенг жамоатчиликни Ўзбекистонда юритилган сиёсатнинг асосий моҳиятини теран англашига хизмат қилган.