OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Камалов Хайратдин Уснатдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
20 iyul 2018

Камалов Хайратдин Уснатдиновичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Камалов Хайратдин Уснатдиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Киришмали атомдан ташкил топган нанокластерли кремнийдаги автотебранишли ток ва унинг электроникада қўлланилиши», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/FM160.

Илмий раҳбар: Исмайлов Қанатбай Абдреймович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.28.02.2018.FM/T.03.05.

Расмий оппонентлар: Мавлонов Ғиёсиддин Ҳайдарович, физика-математика фанлари доктори; Cапаев Байрамдурди, физика-математика фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.   

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кремний кристалл панжарасидананокластерлар ҳосил қилиш билан ток автотебранишларининг шаклланиши ва параметрларини ташқи омиллар ёрдамида бошқаришдан иборат. 

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

нанокластерли кремнийда кузатилган ток автотебранишининг амплитудаси, частотаси ва модуляция коэффициентини ташқи омиллар (ҳарорат, электр майдони, ёруғлик энергияси ва қуввати) таъсирида бошқариш мумкинлиги аниқланган.

нанокластерли кремнийда 3÷10 микрометрли киришмали соҳага мос келувчи   инфрақизил нурланиш таъсирида 0.1÷100 мГц инфрапаст частотали ток автотебранишлари олинган;

кўп зарядли марказлар мавжуд нанокластерли кремнийда 98 фоизгача модуляция коэффициентига эга турғун ва мунтазам тебранувчи ток автотебранишлари олинган;

кўпзарядли марказлар атрофида кучли электр майдон мавжудлиги ҳисобига юқори   150 К ҳароратда чегаравий электр майдон кучланганлиги 120 В/см бўлган фотоўтказувчанликнинг тебраниши аниқланган;

марганец киришма атомлари кластерларига эга кремний намуналари асосида фотоўтказувчанликнинг тебраниш частотасининг ўзгариши ҳисобига маълумот берувчи янги турдаги фотоқабулқилгич яратиш имконияти кўрсатилган;

марганец киришма атомлари кластерларига эга кремний намуналари асосида қаттиқ жисмли генераторлар яратиш имконияти очиб берилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кремний кристалл панжарасидананокластерлар ҳосил қилиш билан ток автотебранишларининг шаклланиши ва параметрларини ташқи омиллар ёрдамида бошқариш асосида:

нанокластерли кремнийда 3÷10 микрометрли киришмали соҳага мос келувчи инфрақизил нурланиш таъсирида олинган инфрапаст частотали ток автотебранишлари “FOTON” акциядорлик жамиятида  қаттиқ жисмли генератор ишлаб чиқаришда қўлланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 9 июлдаги 02-1518-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш 0.1÷100 мГц оралиғида ишлайдиган инфрапаст частотали қаттиқ жисм генераторларини ишлаб чиқаришга имкон берган;

марганец киришма атомлари кластерларига эга кремний намуналари асосида фотоўтказувчанликнинг тебраниш частотаси ўзгариши ҳисобига маълумот берувчи янги турдаги фотоқабулқилгич яратиш технолигяси «FOTON» акциядорлик жамиятида  фотоқабулқилгичлар ишлаб чиқаришда фойдаланилган («Ўзэлтехсаноат» акциядорлик компаниясининг 2018 йил 9 июлдаги 02-1518-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш кремний материали асосида фотоўтказувчанликнинг тебраниш частотаси ўзгариши ҳисобига ишлайдиган фотоқабулқилгич яратишга имкон берган.