OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Рахимов Тохир Хакимовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 iyul 2018

Рахимов Тохир Хакимовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Рахимов Тохир Хакимовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори самарадорликка эга бўлган оксидловчи полимер нанокатализаторларнинг синтези ва физик-кимёвий хоссалари», 02.00.04–Физик кимё; 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/К8.

Илмий маслаҳатчи: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.К.01.03.

Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пулатович, техника фанлари доктори, профессор; Умаров Абдусалом Вахитович, техника фанлари доктори, профессор; Рўзимурадов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади:юқори самарадорликка эга бўлган оксидловчи полимер нанокатализаторларнинг синтез қилиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор полимер толаларда палладий тутган нанозаррачаларнинг ўз-ўзидан ҳосил бўлишининг физик-кимёвий хоссалари аниқланган;

полимер матрицадаги полимер ташувчининг табиатини ўзгартириб турган ҳолда нанозаррачаларнинг ўлчамларини бошқариш аниқланган;

палладий нанозаррачалари билан модифицирланган полимерлар иштирокида тебранишлар даври катта бўлган осцилляциялар билан борадиган СОни паст хароратларда оксидланиш реакциясининг автокаталитик характери исботланган;

полимер матрицадаги палладий нанозаррачаларини ўлчами билан каталитик фаоллик ўртасидаги боғланиш борлиги асосланган;

нанозаррачаларгагина хос бўлган ва уларнинг хоссаларига жавоб берадиган фазавий ҳолатларни мавжуд бўлиш чегараларини аниқлаш учун яратилган назарий модел асосида чегаравий ўлчамларни ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган ҳамда ушбу нанозаррачалар ўлчамларини нанотизимлардан талаб қилинадиган хоссаларнинг максимал қийматлари аниқланган;

ташувчилар сиртида жойлашган палладий тутган нанозаррачаларнинг таркибидаги фаол марказлар кристалл панжаранинг қирраларида эмас, балки фасетларида жойлашиши ва бу эса бошқа нанозаррачалар тутган тизимларда ҳам кузатилиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Юқори самарадорликка эга бўлган оксидловчи полимер нанокатализаторларнинг олиш ва уларнинг хоссаларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

назарий модел асосида ишлаб чиқилган суртилган нанокристалларнинг фаол фракцияларининг ўлчамлари чегарасини ҳисоблаш усули «ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖда амалиётга жорий этилган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2016 йил 14 августдаги 10/2355/Ч-сон маълумотномаси). Натижада самарали ўлчамларга эга бўлган нанокатализатор зарраларини олиш ва қўллаш имконияти яратилган;

нанокристалларни фаол фракцияларини чегаравий ўлчамларини ҳисоблаш усули «Максам Чирчиқ» АЖда амалиётга жорий этилган («ЎЗКИМЁСАНОАТ» АЖнинг 2016 йил 14 августдаги 10/2355/Ч-сон маълумотномаси). Натижада аммиак ишлаб чиқаришдаги газларнинг конверсияси жараёнида қўлланиладиган нанокатализатор заррачаларининг оптимал ўлчамларини аниқлаш имконини берган;

нанокристалларнинг фаол фракциялари ўлчамларининг чегарасини ҳисоблаш усули 3467352435/2016/Rus рақамли «Разработка и вывод на мировой рынок серии лекарственных препаратов на основе наноплатформы нового поколения BIND AccurinsTM» мавзусидаги лойиҳани бажаришда турли кўринишдаги нанотизимлар ва наноматериалларнинг фаоллиги чегара ўлчамларини аниқлашда фойдаланилган (Тиббий таълим халқаро институтининг (Россия) 2017 йил 20 февралдаги 35/17-сон маълумотномаси). Натижада наноплатформалар асосида дори воситаларининг янги авлодини яратиш имконини берган;

«Жойлаштирилган нанокристалларнинг фаол фракциялари ўлчам чегараларини аниқлаш» усули Ф-7-012 рақамли «Ион тутувчи металлар модел системалари структураси ва юза марказларининг шакланиш қонуниятлари ва улар асосида нефть ва газни қайта ишлаш гидрогенизацион жараёни катализатори» фундаментал лойиҳасида синтез қилиб олинган катализаторлар намуналарини фаол структуралари ўлчамларини ва олинган натижаларни каталитик фаоллиги орасидаги боғлиқликни аниқлашда фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 7 ноябрдаги ФТА-02-11/1035-сон маълумотномаси). Натижада катализаторларнинг энг фаол структуралари ўлчамини (5,0–10,0 нм) аниқлаш имконияти яратилган.