OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Нурбеков Азиз Исраиловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 iyul 2018

Нурбеков Азиз Исраиловичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий Осиёнинг суғориладиган шароитида ресурстежамкор қишлоқ хўжалигига асосланиб қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик ва 06.01.08–Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DScQx94.

Илмий маслаҳатчи: Халилов Насриддин Халилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Ғаллаорол илмий-тажриба станцияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx.42.01.

Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назарбай Мадраимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саломов Шавкат Турабович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Бобоев Саидмурод Кимсанбаевич, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Осиёда суғориладиган деҳқончилик тизимларида қишлоқ хўжалигида тупроқни ҳимояловчи ва ресурстежовчи технологиялар амалиёти асосида ресурстежовчи қишлоқ хўжалиги амалиётининг қишлоқ хўжалиги экинлари ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига ва тупроқ унумдорлигига таъсирини, қиёслаш ва ишлаб чиқаришдан иборат.

II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор тупроққа ишлов бермасдан уруғларни экиш, ўсимлик қолдиқларини тупроқ юзасида қолдириш, янги алмашлаб экиш тизимларини қўллаш бўйича тадқиқотларда янги технологияни анъанавий, минимал ишлов бериш технологиялари билан қиёсланиб унинг илмий, экологик, иқтисодий жиҳатдан афзалликлари  исботланган;

Ўзбекистон ва қўшни мамлакатларда суғориладиган ерларда тупроқни ҳимоя қилувчи ҳамда ресурстежамкор экинларни етиштириш янги технологиялари минтақалар тупроқ иқлим шароити, экинлар турлари, навлари, биологик хусусиятларига мос ҳолда илмий асосда ишлаб чиқилган;

тадқиқотларда янги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда қисқа ротацияли алмашлаб экиш тизимлари ишлаб чиқилган ҳамда уларнинг ресурстежамкор қишлоқ хўжалигида экинлардан мўл сифатли ҳосил олишга тупроқ унумдорлигини ижобий таъсири асосланган;

Тожикистонда африка тариғи, Ўзбекистонда соя, Қозоғистонда мош экинлари тупроққа ишлов бермасдан экиш усулида етиштирилиб уларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги, ҳосил структураси аниқланган;

Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг биоиқлим ресурсларидан фойдаланишни тўлароқ таъминлайдиган ҳолда ресурсларни тежашни тупроқ унумдорлигини оширишни, тупроқ деградациясининг олдини олишга имкон берадиган янги технологик тизимни агрономик, экологик, иқтисодий жиҳатлари таҳлил қилинган ҳолда назарий йўналишлар истиқболлар илмий жиҳатдан асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Марказий Осиёнинг суғориладиган шароитида қишлоқ хўжалигида ресурстежовчи технологияларни қўллаш орқали экинларни етиштириш бўйича олиб борилган илмий изланишлар натижаси асосида: 

кузги буғдой, соя ва мош экинлари тупроққа ишлов бермасдан тўғридан-тўғри, доимий пуштага экиш, уруғ экиш чуқурлиги, муддати ва ўғит меъёрлари ҳамда муддатлари асосида етиштириш технологиялари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятининг фермер хўжаликларида жами 1374 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 31 январдаги 02/20-44-сон маълумотномаси). Натижада қишлоқ хўжалик экинларини ресурстежовчи технологиялар билан етиштиришда ёқилғи мойлаш материалларини 80 фоизга иқтисод қилинган ва ҳосилдорлик 15 фоизгача ошган, иқтисодий самарадорлик гекетарига 1,0–3,0 млн. сўмни ташкил этган;

маккажўхори, кузги буғдой ва мош экинлари қисқа ротацияли алмашлаб экиш тизимини ресурстежовчи технологиялари Жанубий Қозоғистон вилоятидаги Қазиғурт ва Сайрам туманларидаги фермер ҳамда ширкат хўжаликларида жами 2783 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2017 йил 31 январдаги 02/20-44-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кузги буғдой, маккажўхорини ерни ҳайдалмасдан, уруғлар тўғридан-тўғри экувчи сеялка билан экилганда ҳосилдорлик анъанавий экиш усулига нисбатан 20-25 фоизга юқори бўлиши билан биргаликда гектаридан 736,5 АҚШ доллари фойда олишга эришилган;

доимий пуштага ва тўғридан-тўғри экиш технологиялари асосида етиштирилган кузги буғдой, мош ва африка тариғи Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги Данғара ва Ҳисор туманидаги фермер хўжаликларида жами 500 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2017 йил 31 январдаги 02/20-44-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида пуштага ва тўғридан-тўғри экиш технологияларини қўллаш орқали уруғни 50 фоизга иқтисод қилинган ва суғориш суви 30 фоизга тежаган ва ҳосилдорлик 15-20 фоизга ошишига эришилган;

суғориладиган ерларда тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурстежовчи технологиялар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон Республикалари фермер ва ширкат хўжаликларида жами 4657 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2017 йил 31 январдаги 02/20-44-сон маълумотномаси). Марказий Осиёнинг суғориладиган шароитида тупроқни ҳимоя қилувчи ва ресурстежовчи технологиялар қўллаш натижасида ҳосилдорлик гектарига 15-20 фоизга юқори бўлган ва ёқилғи мойлаш материаллари 80 фоизгача иқтисод қилинган.