OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Мамадуллаев Гулмурод Хамидовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
16 iyul 2018

Мамадуллаев Гулмурод Хамидовичнинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Мамадуллаев Гулмурод Хамидовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари туберкулёзига қарши курашишнинг илмий асослари», 16.00.03–Ветеринария микробиологияси, вирусологияси, эпизоотологияси, микологияси, микотоксикологияси ва иммунологияси (ветеринария фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1DSc/V8.

Илмий маслаҳатчи: Салимов Хаит Салимович, ветеринария фанлари доктори, профессор

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, Чорвачилик ва парандачилик илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.V/Qx.12.01.

Расмий оппонентлар: Хамдамов Хабибулло Облақулович, ветеринария фанлари доктори; Вафақулов Садилло Хакимович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Маматова Муборак Нурпулатовна, ветеринария фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Давлат ветеринария қўмитаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳайвонлар туберкулёзи эпизоотологиясининг ретроспектив таҳлили, диагностикаси, қарши кураш, олдини олиш чора-тадбирларининг услуб ва воситаларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор республикада қорамоллар туберкулёзининг эпизоотик ҳолати ретроспектив таҳлил қилиниб, ўтказилган мониторинг натижасида қорамоллар туберкулёзи бўйича носоғломлик даражаси мамлакатимизда кескин камайишига эришилган;

ҳайвонлар туберкулёзининг диагностикаси учун миллий ППД туберкулин диагностикуми яратилган;

ҳайвонлар туберкулёзининг диагностикаси бўйича йўриқнома ишлаб чиқилган;

туберкулёзга қарши фаолсизлантирилган вакцинанинг тажриба серияси яратилган;

ЭТИС-1 ва ЭТИС-2 препаратлари ёрдамида қорамоллар туберкулёзига қарши кураш ва кимёвий профилактика қилиш услуби яратилган;

туберкулёз қўзғатувчисига қарши ҳамкорликда комплекс – тубазид МАСГК, «Биомайрин» ва «Целозан» препаратлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари туберкулёзига қарши курашишнинг илмий асослари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:

«Қорамоллар туберкулёзига қарши антиген-адьювант препаратининг тажриба серияси яратилиб, унинг қўлланилиши бўйича тавсиянома» ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Давлат ветеринария қўмитасининг 1998 йил 28 августдаги 9-сон маълумотномаси). Натижада антиген-адьювант препаратининг қўлланилиши ҳисобига 535 бош қорамолларни туберкулёздан сақлаб қолишга эришилган;

сут эмизувчи ҳайвонлар туберкулёзининг диагностикаси учун ППД туберкулин препарати яратилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2015 йил 30 декабрдаги 003710-сон маълумотномаси). Натижада туберкулёзни диагностика қилиш орқали ҳайвонларнинг ушбу касаллик билан касалланиши сезиларли даражада камайишига хизмат қилган;

қорамоллар туберкулёзига қарши ЭТИС-1 препарати яратилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 1991 йил 21 майдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада республиканинг турли вилоятларидаги 31 та туберкулёз бўйича носоғлом сут товар фермаларидаги жами 14599 бош қорамол касалликдан сақлаб қолинган ва битта соғломлаштирилган хўжаликдаги иқтисодий самарадорлик ўртача 157,3 минг сўмни ташкил этган;

республикада қорамоллар туберкулёзи бўйича носоғлом фермаларини соғломлаштириш учун ЭТИС-2 препарати яратилган (Давлат ветеринария қўмитасининг 2014 йил 12 апрелдаги 4-сон маълумотномаси). Натижада сут товар фермаларида 3318 бошдан ортиқ қорамол туберкулёздан соғломлаштирилган ва сарфланган 1 сўм харажатга 8 сўм иқтисодий самарадорлик олишга эришиган.