OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Исакова Лола Исаковнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Исакова Лола Исаковнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Исакова Лола Исаковнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия заҳиралари коллежлари ўқувчиларининг саломатлик ҳолатини мажмуавий гигиеник баҳолаш», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tib241.

Илмий раҳбар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Худайберганов Анатолий Сагатбаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мавлянова Зилола Фархадовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: касбий йўналтирилган ўқувчи-спортчиларда касалланиш, функционал ва жисмоний ривожланиш мезонларини илмий асослаш асосида болалар саломатлик ҳолати бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларнинг самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

спорт мактаби ва олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиларининг ўзлаштириши лозим бўлган спорт тури асосида дарсдан ташқари фаолияти, ўқув машғулотлари, болалар саломатлик ҳолати, дам олиш, таълим ва тарбия шароитларининг  тизими  такомиллаштирилган;

мамлакатимиз худудларининг антропометрик, морфофункционал кўрсаткичлари  асосида мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланишини янги ёш-жинс стандартлари ишлаб чиқилган;

гиподинамик ҳолати ва асаб-эмоционал зўриқишни пасайтириш, ўқувчиларнинг кунлик жисмоний юкламасини оптималлаштириш натижасида ҳаракат фаоллигининг гигиеник меъёрлари ишлаб чиқилган;

аниқ танланган спорт тури бўйича таълим муассасаси турига мос равишда спортчи ўқувчиларни касалланиш кўрсаткичлари асосида шифокоргача бўлган скрининг кўрик ўтказиш мезонлари, шифокор касбий маслаҳати, касб танлаш, жисмоний тарбия ва спорт бўйича касбга йўналтириш мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия заҳиралари коллежлари ўқувчиларининг саломатлик ҳолатини мажмуавий гигиеник баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Ўзбекистон Республикасида 7-17 ёшдаги мактаб ўқувчилари жисмоний ривожланишининг баҳолашнинг меъёрий жадваллари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/114-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма мамлакатимизда истиқомат қилаётган мактаб ёшидаги болалар ва ўсмирлар орасида жисмоний ривожланишнинг меъёрий кўрсаткичлари асосида жисмоний ривожланишни баҳолаш, унинг асосида ўқувчилар фолиятининг гигиеник меъёрларини ишлаб чиқиш ва улар ёрдамида саломатлик ҳолатини баҳолаш имконини берган;

«Ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш ва ҳаракат фаоллигининг гигиеник меъёрлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/114-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма болалар ва ўсмирлар орасида ақлий ва жисмоний ривожланишининг уйғунлигини таъминлаш мақсадида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллигини таъминловчи гигиненик меъёрлар ишлаб чиқиш ва улар ёрдамида саломатлик ҳолатини таъминлаш имконини берган;

«Ўқув тарбия муассасалари тиббий ҳамширлари учун шифокорларгача скрининг-кузатув қўлланмаси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 18 майдаги 8н-д/114-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўқув тарбия муассасаларида ўқувчиларни тиббий ҳамширалар томонидан саломатлик ҳолати, жисмоний ва функционал ҳолатидаги ўзгаришларини эрта аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида коррекцияловчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;

ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва олимпия заҳиралари коллежлари ўқувчиларининг саломатлик ҳолатини мажмуавий гигиеник баҳолаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази, Республика, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти давлат санитария эпидемиология назорати марказлари амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 8н-з/128-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларни жорий етиш ўқувчи-спортчиларни жисмоний тайёргарликнинг гигиена шароитларини назорат қилишни яхшилашга имкон берган.