OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Каланова Сабоҳат Мурадовнанинг фалсафа доктори (PhD) бўйича диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Каланова Сабоҳат Мурадовнанинг фалсафа доктори (PhD) бўйича диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Каланова Сабоҳат Мурадовнанинг

фалсафа доктори (PhD) бўйича диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Авлодлар алмашинуви янги социомаданий қадриятлар шаклланишининг омили сифатида”, 22.00.02–Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Sots11.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети DSc.27.06.2017.Ғ.01.05.

Илмий раҳбар: Ганиева Марифат Хабибовна, социология фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлари доктори, профессор; Қаҳҳарова Матлюба Маннафовна, фалсафа фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: авлодлар алмашинуви жараёнлари янги социомаданий қадриятларни шакллантириш омили эканлигини асослаб беришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«авлод» ва «замонавий авлод» тушунчаларини социологик англашнинг фалсафий, тарихий, демографик ва даврий тамойиллари асосий мезон сифатида асослаб берилган;

авлодлар ворисийлигининг социомаданий такомиллашув динамикаси табиатини белгилаб берувчи ёш цензи, миллий-этник  хусусиятлари асосида авлодлар идентиклигидаги «ёшлик, «етуклик», «мукаммаллик» ва «кексалик» даврларига кўра таснифи ва менталлиги очиб берилган;

авлодлар алмашинув жараёнида янги социомаданий қадриятларни умумлаштирувчи «кексаларга ҳурмат», «оилавий муносабатларда ахлоқий фазилатларни асраш», «ёшлар –  авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий меросимиз ворислари», «миллий ғурур ва ифтихор анъаналарига содиқлик» тушунчалари социологик тадқиқот натижаларига таяниб, ворисийлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;

авлодлараро ворисийлик алоқаларидаги низолар анъанавий механизм элементлари («катталар ҳар доим ҳақ» тамойили, эндогамик оила-никоҳ муносабатлари)нинг парчаланиши, ижтимоий ва маданий динамика параметрлари (ёшларнинг миграция жараёнларида фаоллашуви ва унинг маънавий-тарбиявий жиҳатларга таъсири, Интернет макони ва ижтимоий тармоқлардаги иштирок таъсири натижасида катта авлод ва кичик авлод ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг мураккаблашуви ва шу кабилар)нинг  издан чиқишига боғлиқлиги билан асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Авлодлар алмашинуви янги социомаданий қадриятлар шаклланишининг омили сифатида ўрганиш  натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:

авлодлар алмашинув жараёнида янги социомаданий қадриятларни умумлаштириш, «кексаларга ҳурмат», «оилавий муносабатларда аҳлоқий фазилатларни асраш», «ёшлар –  авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллий меросимиз ворислари», «миллий ғурур ва ифтихор анъаналарига содиқлик» тушунчалари, бир авлоддан кейинги авлодга мавжуд ахборот, маданият ва орттирилган тажрибани узатиш билан боғлиқ жараёнларга оид таклифлари «Yetakchi» ёшлар марказининг 2015 йил 2 сентябрдаги 01-04/56-сон буйруғи асосида ташкил этилган социологик тадқиқотларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2017 йил 14 декабрдаги 04-13/2421-сон маълумотномаси). Мазкур тадқиқотлар турли авлод вакилларининг дунёқараши, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ва маданияти, фуқаролик қарашларини шакллантириш, аждодлар қолдирган энг яхши анъаналарига содиқ равишда тарбиялаш, авлодлараро ўзаро муносабатлардаги муаммоларни ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини берган;

тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4906-сон Фармони ижросини таъминлашда ҳисасини қўшган («Нуроний» жамғармасининг 2017 йил 25 майдаги 07-1240-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилиши «авлод» тушунчаси социомаданий бирлик сифатида жамият ривожланишининг ижтимоий ва маданий ўзига хос хусусиятлари орқали авлодлар фаолиятининг умумлаштирувчи мезонга эгалиги ва авлодлараро маънавий мерос ва миллий қадриятларни тарғиб этишга ўз ҳиссасини қўшган;

ахборотлашган жамиятда авлодлараро муносабатлардаги социал зиддиятларга сабаб бўлувчи муаммоларни бартараф этишнинг назарий ва эмпирик жиҳатлари ўрганилган илмий иш сифатида Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожланишини мониторинг қилиш мустақил институти амалий фаолиятига татбиқ этилган, натижалардан истиқболли таҳлилий социологик тадқиқотларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг ривожланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2017 йил 30 ноябрдаги 11/349-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг «Жамоатчилик фикрини ўрганиш сектори» томонидан «Фуқаролик жамиятини шакллантириб боришда ҳуқуқий маданиятнинг ўрни ва роли» мавзусида ўтказилган фокус-гуруҳ тадқиқотларда қўлланилиши замонавий авлоднинг социал қиёфасини белгилаб беришда ўз ҳиссасини қўшган;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг «Ўзбекистонда замонавийлашув шароитида оила ва болаларни ҳимоя қилиш тизимида ижтимоий ҳамкорлик масаласи» мавзусидаги А-1-161 рақамли лойиҳаси доирасида ўтказилган семинар-тренинг ишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 1 майдаги 89-03-1610-сон маълумотномаси) Бу ижтимоий соҳа ходимларининг касбий сўниш синдроми ва авлодлараро зиддиятларни бартараф этиш методларини такомиллаштирига ҳамда мазкур соҳа ишчи ходимларининг назарий кўникмаларини оширишга хизмат қилган;

турли авлод вакиллари ўртасидаги муносабатлардаги социал зиддиятларга сабаб бўлувчи муаммоларнинг вужудга келиш сабабларини ўрганишга ҳамда уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқот дастурларини амалга ошириш (республика бўйлаб тўпланган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш) доирасида Республика «Оила» илмий маркази томонидан қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси “Оила” илмий-амалий марказининг 2017 йил 19 ноябрдаги 01/321-сон маълумотномаси). Илмий натижалар етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан иш олиб борувчи педагог ва ижтимоий ходимларнинг ижтимоийлашуви масалаларини ижоби ҳал этишга хизмат қилган.