OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шерқулова Жамила Паяновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Шерқулова Жамила Паяновнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шерқулова Жамила Паяновнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қашқадарё воҳаси шароитида интродукция қилинган манзарали дарахт ва буталар микромицетлари», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/В103.

Илмий раҳбар: Нуралиев Хамро Ҳайдаралиевич, биология фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, Dsc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Алимжанова Холисхон Алимжановна, биология фанлари доктори, профессор; Камилов Шухрат Ғаниевич, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Қашқадарё воҳаси шароитида интродукция қилинган манзарали дарахт ва буталар микромицетларини аниқлаш ва уларга қарши кураш чоралари самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Қашқадарё воҳаси шароитида интродукция қилинган манзарали дарахт ва буталарда микромицетларнинг 2 бўлим, 7 синф, 12 тартиб, 25 оила, 39 туркумга мансуб 117 тур ва 3 та формаси аниқланган ва конспекти тузилган;

илк бор манзарали дарахт ва буталарда Ўзбекистон микобиотаси учун 1 туркум ва 47 замбуруғ турлари аниқланган;

интродукция қилинган манзарали дарахт ва буталар микромицетларининг мавсумий ривожланиши ҳамда ўсимлик оилалари бўйича тарқалиши очиб берилган.

микромицетларнинг 17 турини янги хўжайин ўсимликларда тарқалиши ва манзарали дарахт ва буталарда учрайдиган янги замбуруғ касалликлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қашқадарё воҳасида интродуция қилинган манзарали дарахт ва буталар микромицетларини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:

кўкаламзорлаштиришда қўлланилаётган манзарали дарахт ва буталар микромицетларининг мавсумий ривожланиши ва ўсимлик оилаларида тарқалиши бўйича маълумотлар Шаҳрисабз шаҳрининг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш  фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 26 майдаги 02/023-94-сон маълумотномаси). Натижада манзарали дарахт ва буталарни манзаралилик ҳолатини сақлаб қолиш, шаҳардаги боғ ва хиёбонларни қўкаламзорлаштиришда замбуруғ касалликларига чидамли ўсимлик турларини танлаш имконини берган;

Қашқадарё воҳасининг манзарали дарахт ва буталарда учрайдиган 120 тур ва форма замбуруғлар асосида яратилган “Қашқадарё воҳаси манзарали дарахт ва буталар микромицетлари” электрон маълумотлар базаси ҳамда замбуруғ касалликларига қарши кураршиш чора-тадбирлари Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2018 йил 30 апрелдаги 03/17-1159-сон маълумотномаси). Натижада шаҳар истироҳат боғларидаги дарахт ва буталарда учрайдиган паразит замбуруғларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган;

микромицетларнинг 120 тур ва формасидан иборат 203 тадан ортиқ гербарий намуналари Ботаника институти Микология гербарийси (TASM) Ноёб объектига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 22 июндаги 4/1255-1658-сон маълумотномаси). Намуналар республика шаҳарларидаги кўкаламзорлаштиришда қўлланилаётган манзарали дарахт ва буталардаги хавфли замбуруғ касалликлари маълумотлар электрон базасини тузиш ва мониторингини амалга ошириш имконини берган.