OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Азимов Ибрагимжон Тошпулатовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Азимов Ибрагимжон Тошпулатовичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Азимов Ибрагимжон Тошпулатовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оҳангарон дарёси ҳавзасининг ўсимликлар қоплами», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B183.

Илмий раҳбар: Тожибаев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти, Ўзбекистон Миллий университети, Dsc.27.06.2017.B.39.01.

Расмий оппонентлар: Рахимова Ташханим, биология фанлари доктори, профессор; Раджабов Тошпулат Файзуллаевич, биология фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Оҳангарон дарёси ҳавзаси ўсимликлар қоплами ва унинг трансформация даражасини аниқлаш ҳамда йирик масштабли харитасини тузишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Оҳангарон дарёси ҳавзасида 69 оила,  304 туркумга мансуб  725 тур рўйхати ишлаб чиқилган;

ҳавза ўсимликлар қопламининг фитоценотик хилма хиллиги таснифланган ва 4 минтақадаги 93 ассоциация, 21 формация ва 13 ценотиплар асосланган;

илк бор Ўзбекистон ўсимликлар қоплами учун 1 та янги формация ва 2 та ассоциация аниқланган;

кенг тарқалган 9 та формацияларнинг адвентив турлар асосидаги трансформация даражалари асосланган;

ўсимликлар қопламида юз бераётган антропоген сукцессия жараёнлари очиб берилган;

ўсимликлар қопламининг тик минтақалар бўйича тарқалишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланган ва уларнинг 42 та муҳофазага муҳтож бўлган ҳудудлари асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Оҳангарон дарёси ҳавзасининг ўсимликлар қопламини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:

йирик масштабли (М1:200000) “Оҳангарон ҳавзаси ўсимликлар қопламининг харитаси” ва унинг изоҳи “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 5 майдаги 05-3465-сон маълумотномаси). Натижада антропоген-динамик ҳудудларнинг баландлик минтақалари бўйича ўсимликлар қоплами хариталарини тузиш, уларнинг чўлланиш даражаларини аниқлашда репер сифатида фойдаланиш ҳамда экстрополяция қилиш имконини берган;

“Оҳангарон ҳавзаси ўсимликлар қопламининг харитаси” (М1:200000), шунингдек, ўсимликлар қопламининг фитоценотик хилма хиллигини сақлаб қолиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2018 йил 17 январдаги 03-01/12-417-сон маълумотномаси). Натижада воҳа ҳудудида тарқалган ўсимлик жамоалари деградиясини аниқлаш, трансформация даражасини баҳолаш, камёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик турларини муҳофаза қилиш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш имконини берган;

Оҳангарон дарёси ҳавзасининг 60 оила, 700 турга мансуб 980 нусхадаги гербарий намуналари Ботаника институти Марказий гербарийси (TASH) Ноёб объектига топширилган (Фанлар академиясининг 2018 йил 1 июндаги 4/1255-1488-сон маълумотномаси). Намуналар Ноёб объектнинг Ғарбий Тиёншон округи, Қурама ва Арашон ботаник-географик районлари фондини бойитган ҳамда FLORUZ ахборот-таҳлил базасини шакллантириш имконини берган.