OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Махкамова Дилафруз Юлдашевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Махкамова Дилафруз Юлдашевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Махкамова Дилафруз Юлдашевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиззах чўли гипсли тупроқлари ва уларнинг биологик фаоллиги», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/B49.

Илмий раҳбар: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.

Расмий оппонентлар: Исоқов Валижон Юнусович, биология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Алмон Усманович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Гулистон давлат униврситети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: гипсли тупроқларнинг асосий хосса-хусусиятлари  ва биологик фаоллигининг мавсумий динамикасини комплекс равишда аниқлаш ҳамда деградацияга учраганлиги бўйича индикатор мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ҳудуд гипсли тупроқларида микроорганизмларнинг физиологик гуруҳларини (бактериялар, замбуруғлар, актиномицетлар, азотфиксаторлар, нитрификаторлар, денитрификаторлар, аэроб целлюлоза парчаловчилар, мой кислота ҳосил қилувчи бактериялар) миқдори ва тарқалиши аниқланган;

ферментлар фаоллиги (каталаза, пероксидаза, полифенолоксидаза), тупроқнинг «нафас олиш» хусусияти ва уларга  гипс миқдори, шўрланиш даражаси таъсири ҳамда йил фасллари бўйича ўзгаришлар динамикаси аниқланган;

биологик фаоллик (БФ) кўрсаткичлари, умумий нисбий биологик фаоллиги (НБФ)  аниқланган ҳамда тупроқларнинг деградацияга учраганлиги бўйича индикаторлари ишлаб чиқилган;

гипсли тупроқлар ва тупроқнинг микробиологик ва ферментатив фаоллиги ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқликлар исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жиззах чўли гипсли тупроқлари ва уларнинг биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:

гипсли, деградацияга учраган тупроқлар учун индикатор мезонлари Жиззах вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 8 майдаги 04/1-2468-сон маълумотномаси). Натижада индикатор мезонлари тупроқларнинг хосса-хусусиятларини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, тупроқлардан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини берган;

Жиззах вилоятининг қийин мелиорациялашган гипсли тупроқлар учун гипс миқдори бўйича градациялари «Тупроқ бонитировкаси» шўъба корхонаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 8 майдаги 04/1-2468-сон маълумотномаси). Натижасида гипс миқдори, гипсли қатламлар қалинлигига қараб қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш, экинлар ҳосилдорлигини белгилаш ва ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратиш имконини берган.