OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Абдукаримова Машхура Абдураимовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Абдукаримова Машхура Абдураимовнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Абдукаримова Машхура Абдураимовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Контактсиз усуллар асосида аёллар кийимларини лойиҳалаш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.06.04–Тикув буюмлари технологияси ва костюм дизайни (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSс/Т155.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.T.08.01.

Расмий оппонентлар:  Жилисбаева Раушан Оразовна, техника фанлари доктори, профессор; Алимова Халимахон Алимовна, техника фанлари доктори, профессор; Сиддиков Исомиддин Хакимович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: тикув буюмларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини  ошириш  имконини берадиган одам қомати антропометрик кўрсаткичларини контактсиз ўлчаш усуллари асосида  кийимни  манзилли лойиҳалаш технологиясини  ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

манзилли ишлаб чиқариш шароитида истеъмолчилар талаби қондирилишини таъминлайдиган уч ўлчамли сканерлаш технологиясини қўллаган ҳолда тикув буюмларини лойиҳалаш технологияси ва инстументал воситалари яратилган;

ёруғлик нурлари ёрдамида қоматда акс эттирилган белгилардан фойдаланган ҳолда олинган проекцион ўлчамлар бўйича одам танасининг ташқи шаклини контактсиз ўлчаш усули ишлаб чиқилган;

Виола-Джонс аниқлаш алгоритмидан фойдаланган ҳолда қоматнинг виртуал уч ўлчамли рақамли модели қурилишини таъминловчи тасвирда қоматнинг антропометрик нуқталари ҳолатини аналитик тавсифлаш  усули ишлаб чиқилган;

қоматнинг ассиметрия кесими ва уни кузатилаётган кесим контурига нисбатан марказнинг силжишини ҳисобга олган одам қоматининг айлана антропометрик параметрларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;

тўғри ва эллиптик эгри чизиқлардан ҳамда Безье эгри чизиғи ёрдамида айлана кўрсаткичлари  ҳисобининг аниқлиги билан фарқланадиган қомат айлана кесимини аппроксимациялаш усули ишлаб чиқилган;

қоматнинг проекцион тасвири бўйича 3D сканерлаш ва антропометрик параметрларни ўлчаш технологиясининг ахборот, инструментал ва дастурий таъминоти  ишлаб чиқилган;

буюмнинг турли ҳажмий-силуэтли шаклли чизмаси алоҳида элементлари орасида аниқланган аналитик боғлиқлиги асосида аёллар елкали кийимларининг конструкциялаш услуби ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Контактсиз усулни қўллаган ҳолда аёллар кийимини лойиҳалаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

аёллар кийимини индивидуал тарзда ишлаб чиқариш учун уч ўлчамли сканерлаш тизимининг инструментал-дастурий воситалари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги  корхоналарида, хусусан “Istiqlol Dizayn Markazi” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4026-сон маълумотномаси). Натижада автоматлаштирилган режимда тикув буюмларини ишлаб чиқаришнинг узлуксиз циклларини ташкил этиш имкони яратилган;

аёллар устки кийимини конструкциялаш услуби “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги  корхоналарида, хусусан “Avrora Textile Business” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги БМ-06-4026-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа-конструк-торлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун кетадиган вақт харажатларини қисқартириш имконини берган;

тижорий жиҳатдан муваффақиятли моделлар базавий ҳажмли-силуэт шаклларининг параметрлари ҳамда ярим жун матосидан аёллар костюми моделлари  учун “Техник тавсиф” кўринишидаги меъёрий ҳужжатлар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги  корхоналарда, хусусан “IDEAL” товар белгиси остидаги тикув корхоналарида ва “Istiqlol Dizayn Markazi” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги  БМ- 06-4026-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш жараёнини автоматлаштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 3%га ошириш имконияти яратилган;

контактсиз усуллар асосида аёллар кийимини манзилли лойиҳалаш технологияси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги  корхоналарида, хусусан “Istiqlol Dizayn Markazi” МЧЖда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2018 йил 12 июндаги  БМ-06-4026-сон маълумотномаси). Натижада буюмни лойиҳалаш учун кетадиган  вақт харажатларини 17,5%га қисқартириш, меҳнат унумдорлигини эса 21,2%га ошириш имкони яратилган.