OAK sayti » Himoya haqida e'lonlar » Шин Екатерина Илларионовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
12 iyul 2018

Шин Екатерина Илларионовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Шин Екатерина Илларионовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ўқувчилари учун функционал спорт кийимларини эргономик лойиҳалашнинг методологик асослари», 05.06.04–Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни  (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Т117.

Илмий раҳбар: Нигматова Фотима Усмановна, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.27.06.2017.Т.08.01.

Расмий оппонентлар: Алимова Халима Алимовна, техника фанлари доктори, профессор; Арипжанова Дилафруз Уктамовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кичик мактаб ёшидаги болаларнинг  физиологик хусусиятлари, ҳаракатлар биомеханикаси ва ташқи муҳит омилларини назарга олиб, иссиқлик сақлаш хоссали болалар спорт кийимини эргономик лойиҳалаш  асосларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

спорт кийимининг ҳаёт даври босқичларини назарга олиб, кийим ёш динамикасига конструктив қўшимчани ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган;

тажриба натижаларига сплайн-аппроксимация усули ёрдамида ишлов бериб, болалар ва ўсмирлар танаси асосий антропологик белгиларининг ёшга боғлиқ динамикаси олинган;

инсоннинг физиологик кўрсаткичларига мос (иссиқлик оқими, тана ҳарорати) материалларнинг теплофизик хоссалари ва иссиқлик алмашинуви шартларига кўра аниқланувчи ҳарорат қаршилиги эквивалентлигига асосланган трикотаж матонинг зарур қалинлигини ҳисоблаш алгоритми ва усули ишлаб чиқилган;

илк маротаба таклиф қилинган иссиқликни ушлаш коэффициенти билан баҳоланадиган трикотаж матоларида иссиқликни ушлаш хусусиятини аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;

турли ўрилишли ва зичликдаги пахта-нитронли трикотаж матоларида тер ютиш кинетикасини аниқлаш қурилмаси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кичик мактаб ёшидаги болалар учун иссиқлик сақловчи ва намлик ўтказувчи хусусиятга эга бўлган спорт кийимини эргономик лойиҳалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

болалар спорт кийимининг янги намунасига Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунаси учун патент олинган (“Ўғил болалар учун функционал вазифали спорт кийими комплекти”, №SAP 01388-2015й.). Натижада кичик мактаб ёшидаги болалар учун гигиеник хусусиятга эга бўлган спорт кийим билан таъминлаш имконини берган;

GEMINI дастурий тўплам ёрдамида кийимларни автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими базаси асосида трикотаж полотносидан болалар спорт кийимини лойиҳалаш жараёни алгоритми ва маълумотли мантиқий тузилмаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “LYUKS PLUS SERVIS” МЧЖда жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат»  уюшмасининг 2018 йил 13 июндаги БМ-06-4061-сон маълумотномаси). Натижада ёш болада статика ва динамикага мос қоматда яхши жойлашиш кўрсаткичларини инобатга олиш имконини берган;

ўғил болалар учун функционал мўлжалдаги спорт кийими комплектининг базавий конструкцияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “LYUKS PLUS SERVIS” МЧЖда жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат»  уюшмасининг 2018 йил 13 июндаги БМ-06-4061-сон маълумотномаси). Натижада эргономик жиҳатдан қулайроқ импорт маҳсулоти ўрнини боса оладиган ва қишки-кузги мавсумда кийиш мумкин бўлган болалар спорт кийими яратиш имконини берган.